Рўзамиз қабул бўлсин
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кийимингиз озодалигига эътибор берганингиздек, рўзангизнинг поклигига ҳам эътибор беринг! Беҳуда нарсалар, ҳаёсиз сўзлар ва ёмон ахлоқлардан йироқ бўлинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Рўза емоқ ва ичмоқдан (тийилишгина) эмас, балки у – беҳуда сўзлардан (тийилишдир). Агар бирон киши сизни ҳақорат қилса, мен рўзадорман, деб айтинг».(Ибн Ҳузайма ва Ҳоким ривояти) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларида сифатланган кимсалар сафида бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлинг. «Қанча-қанча рўзадорлар борки, уларга рўзаларидан фақатгина очлик ва чанқоқлик, қанча-қанча тунларни бедор ўтказганлар борки, уларга бедорликдан бошқа улуш йўқдир!» (Тобароний ривояти). Гуноҳларни қилишликдан ҳазир бўлмасам, Кўзларимни юммасам,тилим тиймасам, Тутган рўзам мукофоти очлигу чанқоқ, Рўза тутдим десам-у, рўза бўлмасам! Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ деди: «Аллоҳ таоло рамазон ойини бандалари учун Аллоҳга итоат қилиб, Унинг розилигига етиш бобида мусобақа майдони қилиб қўйди. Улардан баъзилари ғолиб бўлиб зафар қучдилар, баъзилари эса ортда қолиб муваффақиятсизликка учрадилар. Эҳсонкорлар ғолиб ва зиёнкорлар зарар кўраётган бир дамда ўйин-кулгига берилган инсонга ажаб!» Рўзангиз қалбингизни поклаб, сабоқ оладиган ва гўзал ахлоққа одатланиб, фазилат узра тарбияланадиган мактаб бўлсин! Токи рамазон ойи тугаб, тутган рўзангизнинг ширин натижаларини ҳис этинг ва бу муборак ой билан фойдаланганлардан бўлинг! Тутган рўзаси сабабли гуноҳлари кечирилган ва Рамазондан жаннатга аҳл бўлиб чиққан кишигина ҳақиқий бахтли кишидир. Бирон бир эҳтиёжингизни қондириш мақсадида сафар қилиб, ўттиз кун юрсангиз, пировардида чеккан машаққатларингиз ва қилган ҳаражатларингиз беҳуда кетиб, қуруқ қўл билан қайтсангиз, нима қиласиз?! Рамазон ойида рўза тутган одамнинг мақсади шунга ўхшайди. Унинг мақсади – Аллоҳнинг мағфиратига эришиш ва жаҳаннамдан қутулишдир. Буларга эриша олмаган одам ҳақиқий маҳрум эмасми? Рамазон тугагач, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу : «Ичимиздан рўзаси қабул бўлган киши ким экан, табрикласак ва қабул бўлмаган ким экан, таъзия билдирсак», дер эканлар. Бу муборак Рамазон ойининг марҳаматларига етмоқ учун тиришинг. Шояд Аллоҳ таоло оқибатинигизни хайрли айласа. Аллоҳ барчаларимизга рўзадорларнинг садоқати, кечалари бедор бўлганларнинг Аллоҳга талпинишлари ва тақводорларниниг сифатларини насиб этсин! Қиёмат кунида неъматлар ато этилган кимсалар қаторида тургизсин! Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у Зотнинг аҳли оилаларига, асҳобларига ва уларга яхшилик билан эргашганларга саловату саломлар бўлсин.
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон мусобақасининг Республика босқичини томоша қилмоқчи бўлган опасингилларимиз учун Наврўз давоми...

19:25 / 19.04.2018 1780
embedhttpsyoutu.berkZ2f1u2SRAembed Бугун мен сизларга енгил ва осон сармоя ҳақида гапириб бераман. Уни кўтариш давоми...

15:30 / 21.12.2018 4596
Ҳозирги кунимизда сут ва сут маҳсулотларидан  олинган фойда орқали мол боқаётганлардан кўпроқ бой давоми...

09:11 / 09.10.2016 3876
Аллоҳнинг зикри  улуғ фазилат бўлишига қарамай, Аллоҳ таоло уни шундай осон қилдики, уни қилиш учун бирор давоми...

19:21 / 14.12.2016 11642