Биз кимларга эргашмоқдамиз!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Азиз опа-сингилларим!
Дунё аҳли молу дунё тўплаш ғами билан юрганда, ўзларини бу фитналар уммонига отмасдан вақтларини дунё ва охират саодати йўлида сарфлашга интилган муслималар! Фисқу фужур майдонлари тобора ортиб, номуссиз аёллар баданларини кўз-кўз қилаётган бир замонда охират оташидан қўрқиб, иффатларини ҳимоя қилиб келаётган азизларим! Бугун бир ҳақиқатни етказишни зиммамизда деб билдик. Ахборот технологиялар тараққий этган асрда яшаяпмиз. Бу Аллоҳнинг бизга берган неъматидир. Оддий бир уяли телефон узоқдаги яқинларимизни биз билан боғлайди. Компьютер орқали интернет тармоғига уланиб, керакли маълумотларга эга бўламиз. Албатта, бу ашёлар керакли ўринларда фойдаланилса. Акси бўлса-чи? Кейинги вақтларда алоқа воситалари орқали зарарли, ҳатто ширк амалларига тарғиб кучаймоқда. Ҳар хил мактублар, смс хабарлар жўнатиш орқали халқни адаштириш ортиб бормоқда. Сиртдан қараганда бу яхшидек туюлиши мумкин. Баъзи хабар ичида диний мавзулар ҳам бор. Аммо хатлар сўнгида бунча кишига жўнат, фалон кундан сўнг бундай бўласан, дейилган. Бу каби башоратларни ўқиб, эсанкираб қоласан. Булар қаердан чиқиб келяпти? Буни туппа-тузук мусулмонлар тарқатиб юрганига нима дейсиз? Аллоҳ таоло деди: «Ким ҳидоят аниқ бўлгандан сўнг Пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлларга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз ва жаҳаннамга доҳил қиламиз, у нақадар ёмон жойдир!» (Нисо, 115). Ва яна: «Энг аввалда яшаб ўтган муҳожирлар, ансорлар ва уларга яхшилик билан эргашган кишилардан Аллоҳ рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар ва уларга мангу қоладиган, остларидан дарёлар оқиб турадиган боғларни тайёрлаб қўйди. Мана шу буюк саодатдир». (Тавба, 111) Бу оятлар буюк Роббимиз тарафидандир. Бу уммат кимларга эргашмоқда? Бошқа диндагиларгами? Ёки ҳақ дин билан келган Пайғамбар алайҳиссаломгами? Пайғамбаримиз бу каби ишларга тарғиб қилдиларми? Ёки уларда бу иш содир бўлдими?  — Йўқ. Саҳобалардан-чи? — Йўқ. Тобеин ва табатобеинлардан-чи? — Йўқ. Унда биз қаердан ўргандик? Улар ҳам яхши маънодаги мактубларни жўнатар эдилар. Қолганларга ҳам шу нарсани етказинг, дейишарди. Аммо уларнинг мактублари фитна хабарлар эмасди. Мақсадлари Аллоҳнинг бирлигига даъват, Аллоҳнинг шариатини ер узра ёйиш эди. Улар бунчага юбор, сенга бунча хабар келади, дейишдими? Шундоқ қилиш керак бўлганда, жоиз бўлганда эди, улар уяли телефон бўлмаса-да, мактублар орқали қилишарди. Мақсадингиз амри маъруф ва наҳий мункар бўлса, фақат ҳақ сўзлар ва саҳиҳ ҳадислардан фойдаланинг. Аммо ортидан башорат сўзларингизни қўшманг. Ғайбга қизиқманг. У Аллоҳга хосдир. Ғарбликларга тақлид қилманг. Валлоҳу Аълам.....
Дилором
Мавзуга оид мақолалар
Исломда отаона ниҳоятда эъзозланади. Фарзанд ҳар бир маъруфда уларга итоат қилиши ва уларга давоми...

15:07 / 10.12.2018 27515
Ҳозир ҳам Рамазондаги каби ҳаёт тарзидамизмиЎша кунларда бўлгани каби бир кеча Қуръони Карим ўқимай давоми...

21:54 / 13.06.2023 1404
Икки киши саёҳат қилиб юриб, бир ғорга дуч келибди. Ичига кириб қарашса, кумуш эшик бор экан. Эшикни очиб, давоми...

16:20 / 28.12.2016 4124
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:51 / 27.04.2023 2321