Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
АББОС (а.) – қовоғи солиқ, хўмрайган, жиддий. Баъзи болалар шу ҳолатда туғилади.
АБДУЛАЗИЗ (а.) – иззат ва куч-қудрат соҳиби бўлган ғолиб Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛАЗИМ (а.) – буюк Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛВАЛИ (а.) – дўст, мададкор Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛВАҲҲОБ (а.)– барча учун ўз неъматларини текин ато этувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛВОҲИД (а.)– битта, ягона, танҳо бўлган Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛЖАББОР (а.) – бандаларнинг ишларини ислоҳ қилувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛЖАЛИЛ (а.) – барча жиҳатдан мукаммал ва гўзал улуғ Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛЛАТИФ (а.) – лутфу эҳсон, чексиз марҳаматлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛАҲАД (а.) – якка-ягона бўлган Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛКАРИМ (а.) – карам қилувчи, саховат кўрсатувчи ва бандаларининг гуноҳларини кечирувчи, авф этувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛМАЛИК (а.) – подшоҳ Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛФАТТОҲ (а.) – раҳмат хазиналарини очувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛХОЛИҚ (а.) – яратувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҚАҲҲОР (а.) – барчани бўйсундирувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҚОДИР (а.) – ҳамма нарсага қодир бўлган, куч-қудрат соҳиби Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҒАФУР (а.) – бандаларининг гуноҳларини яшириб, жазо бермай турувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҒАФФОР (а.) – бандаларининг хато ва гуноҳларини кечирувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҒАНИ (а.) – ҳеч нарсага эҳтиёжсиз, бой Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҲАЙ (а.) – абадий тирик Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҲАМИД (а.) – ҳамиша, доимо ҳамду санога, мақтовга сазовор бўлган Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҲАКИМ (а.) – ҳикмат ва чексиз билимлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг бандаси.
АБДУЛҲАФИЗ (а.) – ўз паноҳида сақловчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУРРАЗЗОҚ (а.) – барча тирик мавжудотга ризқ берувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУРРАУФ (а.) – ўта меҳрибон, раҳмати кенг Аллоҳнинг бандаси.
АБДУРРАШИД (а.) – барча ишлари тўғри чиқувчи Аллоҳнинг бандаси.
АБДУРРАҲИМ (а.) – раҳимли Аллоҳнинг бандаси.
АБДУРРАҲМОН (а.) – ўта меҳрибон Аллоҳнинг бандаси.
АБДУССАМАД (а.) – ҳожатбарор Аллоҳнинг бандаси.
АБРОР (а.) – покиза, яхши хулқ-атвор эгаси.
АДОЛАТ (а.) – одиллик.
АЗАМАТ (а.) – улуғ, қудратли.
АКБАР (а.) – буюк, улуғ.
АКМАЛ (а.) – энг етук, энг мукаммал.
АКРАМ (а.) – карамли, сахий
АЛИ (а.) – олий, энг юксак.
АЛИШЕР (а.-ф.т.) – шердек қудратли, жасур, довюрак бола. Алидек куч-қудрат ва ақл-заковат эгаси бўлсин.
АМИР (а.) – ҳукм қилувчи, ҳукмдор, йўлбошчи.
АНБАР (а.) – ёқимли, хушбўй, ажойиб ҳидли.
АНВАР (а.) – нурли, ёруғ, чароғон ёки иқболи порлоқ бола.
АРСЛОН (а.) – шер, шердек қудратли, довюрак, қўрқмас бўлсин.
АСАД (а.) – Шер. Асад ойида туғилган бола ёки Шердек қудратли, қўрқмас, довюрак бўлсин.
АСАДУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳнинг шери ёки Аллоҳнинг шердек қудратли, довюрак, жасур бандаси.
АСАЛ (а.) – асалдек ширин, севимли қиз.
АСОМИДДИН (а.) – диннинг кўмаги, ёрдами, мадади.
АЪЗАМ (а.) – энг буюк.
АҲМАД (а.) – Аллоҳга олқиш ва ҳамду санолар айтувчи, олқишга сазовор, мақтовга лойиқ.
АҲРОР (а.) – меҳру мурувватли, марҳаматли.
***
Б
БАДРИДДИН (а.) – диннинг тўлин ойи.
БАРНО (ф.т.) – келишган, чиройли.
БАСАНДА (ф.т.) – оилада кетма-кет қизлар туғилса, энди етарли бўлди, энди киз бола туғилиши тўхтасин, деган маънода ушбу исм қўйилган.
БАХТИЁР (ф.т.) – бахт-саодат, қувонч ёр бўлсин.
БАҲОДИР (ф.т.) – ботир, куч-қудратли.
БАҲОР (ф.т.) – баҳорда туғилган фарзанд ёки ҳаётда баҳордек гўзал, чиройли, файзли бўлсин.
БАҲРИДДИН (а.) – диннинг нури, шуъласи.
БАҲРОМ (ф.т.) – Миррих (Марс) сайёрасининг номи бўлиб, у қадимдан бахт ва саодат тимсоли сифатида тараннум этилган, шу билан бир қаторда қадимги эрон шоҳларидан бири бўлган Баҳромга хам нисбат берилиб, куч-қудрат соҳиби бўлсин, деган маънода хам ушбу ном болага берилган.
БЕКЗОД (ўзб-ф.т.) – беклар авлодидан бўлган бола ёки бек фарзанди, боласи.
БЕКМУРОД (ўзб-а.) – беклар авлодидан бўлган бола улғайиб, орзу мақсадига етсин.
БЕРДИМУРОД (ўзб-а,) – Аллоҳ бизга ўғил ато қилиб, орзу мақсадимизга етказди ёки Аллоҳ берган бола вояга етиб, мурод-мақсадига эришсин.
БЕҲЗОД (ф.т.) – яхши саодатли кунда туғилган, яхши аслзода бола.
БЕҲРУЗ (ф.т.) – бахт-саодатли кунда туғилган бола.
БИБИҲОЛ (ўзб-ф.т.) – ҳол билан туғилган, эътиборли аслзода қиз.
БИНАФША (ўзб.) – бинафшадек нафосатли, сулув, кўркам
БОБУР (ўзб.) – йўлбарс.
БОЗОР (ф.т.) – бозор куни туғилган бола.
БОЙМУРОД(ўзб-а.) – бой-бадавлат бола, улғайиб орзу муродига етсин.
БОЙҚОБИЛ (ўзб-а.) – эс-ҳушли, ақлли, мўмин-қобил бола, улғайиб бой-бадавлат бўлсин.
БОЛТА (ўзб.) – киндиги болта билан кесилган бола ёки болтадек кескир, ўткир, мустаҳкам бўлсин.
БОТИР(ўзб-мўг.) – мард, паҳлавон, довюрак, жасур.
БЎРИ (ўзб.) – туғилганда тиши мавжуд бўлган бола.
В
ВАФО (а.) – вафоли, садоқатли, содиқ.
ВОСИЛ (а.) – висолга етишган.
Г
ГАВҲАР (ф.т.) – гавҳардек қимматли, бебаҳо, асл, зебо қиз.
ГАВҲАРШОД(ф.т.) – гавҳардек бебаҳо, қимматли, қадрли, қувноқ, шоду хуррам зебо қиз.
ГУЛАНДОМ (ф.т.) – гулбадан, нозик, гўзал қиз.
ГУЛАСАЛ (ф.т-а.) – гулдек чиройли, нафис, асалдек ширин, тотли, севимли қиз.
ГУЛЖАМОЛ (ф.т-а.) – ҳусни жамоли гулдек зебо қиз.
ГУЛЖАҲОН (ф.т.) – жаҳоннинг гулдек гўзал қизи.
ГУЛНОЗ (ф.т.) – гулдек нозик ва нозли гўзал киз.
ГУЛРУҲ (ф.т.) – юзи гулдек гўзал қиз.
ГУЛЧЕҲРА (ф.т.) – гулюзли, чиройли қиз.
ГУЛШАН (ф.т.) – ҳаёти гулзордек файзу тароватли бўлсин.
ГУЛШОД (ф.т.) – гулдек гўзал, сулув, шоду хуррам
ГЎЗАЛ (ўзб.) – зебо, сулув, чиройли
Д
ДАВЛАТ (а.) – давлатманд, бой, саодатли, толеи порлоқ бўлсин.
ДАВРОН (а.) – даврининг, замонасининг бахтиёр фарзанди бўлсин.
ДИЛАФРЎЗ (ф.т.) – кўнгилни ёритувчи, қалбни қувончга тўлдирувчи зебо қиз.
ДИЛБАР (ф.т.) – кўнгилни олувчи, суюкли, гўзал.
ДИЛМУРОД (ф.т-а.) – дилдаги муродга, орзуга етказган бола.
ДИЛНАВОЗ (ф.т.) – дилни эркаловчи, кўнгилга завқу шавқ бағишловчи севимли зебо қиз.
ДИЛНОЗ (ф.т.) – нозик қалб соҳиби.
ДИЛОВАР (ф.т.) – жасур, қўрқмас, довюрак, шижоатли.
ДИЛОРО (ф.т.) – кўнгилни безовчи, дилга оро берувчи қиз.
ДИЛОРОМ (ф.т.) – дилга ором берувчи, кўнгилга таскин
ва ҳузур-халоват бахш этувчи.
ДИЛРАБО (ф.т.) – кўнгилни жалб қилувчи, дилни тортувчи, суюкли, гўзал қиз.
ДИЛШОД (ф.т.) – дили шод бўлиб юрсин ёки қалбларга севинч, шоду хуррамлик бахш этган бола.
ДУРДОНА (а-ф.т.) – инжу, дур донасидек бебаҳо, қадрли, чиройли қиз.
Е
ЕТИМ (а.) – якка, ягона, танҳо, ёлғиз.
Ё
ЁДГОР (ф.т.) – агар бола дунёга келгандан кейин отаси ёки онаси оламдан ўтиб қолса, унга марҳумдан эсдалик, ёдгорлик бўлсин деб, ушбу исм берилади.
ЁРҚИНОЙ (Узб.) – келажаги ёруғ, нурли ва ойдек гўзал қиз.
ЁҚУБ (қад.яҳ.) – изидан борувчи, сабр-тоқатли, довюрак, жасур.
ЁҚУТ (қад.яҳ-а.) – ранги қизил бўлган қимматбаҳо ноёб тош.
Ж
ЖАВЛОН (а.) – чаққон, чиройли, шаҳдам қадам ташловчи.
ЖАЛОЛ (а.) – улуғ, буюк, кўркам.
ЖАЛОЛИДДИН (а) – диннинг улуғворлиги ёки диннинг юксак намоёндаси.
ЖАМОЛ (а.) – чиройли, кўркам бола.
ЖАМШИД (ф.т.) – буюк, қудратли.
ЖАСУР (а.) – довюрак, қўрқмас, жасоратли.
ЖАҲОНГИР (ф.т.) – жаҳонни забт этувчи, фотиҳ.
ЖУМА (а.) – жума куни туғилган бола.
ЖУМАГУЛ (а.ф.) – жума куни туғилган, гулдек чиройли сулув қиз.
ЖУМАҚУЛ (а.-ўзб.) – Аллоҳнинг жума куни туғилган бандаси ЖУМАНАЗАР (а.) – жума куни берилган туҳфа.
ЖЎРА (ф.т.) – дўст, ўртоқ, ҳамдам.
З
ЗАЙНАБ (а.) – келишган, хушқомат, сулув қиз.
ЗАЙНИДДИН (а.) – дининг безаги, чиройи, кўрки.
ЗАРИНА (ф.т.) – зарли, чиройли қиз.
ЗАРИФ (а.) – беғубор, покиза, нозик таъб, ўткир ақл соҳиби.
ЗАРИФА (а.) – иффатли, покиза, нозик таъб, фаҳм-фаросатли қиз.
ЗАФАР (а.) – толиб, саодатманд.
ЗЕБИНИСО (ф.т.-а.) – аёлларнинг зеби, гўзал, зебоси.
ЗЕБО (ф.т.) – гўзал, сулув, чиройли қиз.
ЗИЁ (а.) – нурли, толеи порлоқ бола.
ЗИЙНАТ (а.) – зийнатли, безанган, ораста, кўркам қиз.
ЗОЙИР (а.) – зиёратчи.
ЗОКИР (а.) – Аллоҳни зикр қилувчи, ёдга олувчи.
ЗУБАЙДА (а.) – аёлларнинг танлаб олингани, энг яхшиси.
ЗУЛФИЯ (ф.т.) – жингалак сочли, сулув қиз.
ЗУЛХУМОР (а.) – интиқ бўлиб кўпдан кутилган қиз.
ЗУМРАД (ф.т.) – зумраддек қимматли, чиройли, зебо қиз.
ЗУҲРО (а.) – Зуҳро юлдузидек нурли, чиройли, сулув ва иқболи порлоқ қиз.
И
ИБОДАТ (а.) – тоат-ибодат қилиш, Худога сиғинувчи, Унга бўйсунувчи ёки ибодат пайтида туғилган қиз.
ИБОДУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳнинг бандалари, қуллари.
ИБРОҲИМ (қад.яҳ.) – халқларнинг отаси.
ИЗЗАТУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳнинг ҳурмат-иззатли бандаси бўлсин.
ИЛҲОМ (а.) – руҳий кўтаринкилик, руҳланиш, авжланиш.
ИМОМ (а.) – олдинда турувчи пешво, диний раҳнамо.
ИНТИЗОР (а.) – интизор бўлиб кўпдан орзиқиб кутилган қиз.
ИРОДА (а.) – Худонинг иродаси билан дунёга келган қиз.
ИСКАНДАР (юн.) – қўрқмас, довюрак, жасур, мардларнинг сардори, бошлиқ.
ИСЛОМ (а.) – бўйсунувчи, итоаткор, художўй.
ИСМОИЛ (қад.яҳ.) – Худо эшитди; Худодан сўраб олинган бола.
ИСРОИЛ (қад.яҳ.) – Аллоҳга итоат қилувчи, Аллоҳ йўлида курашчи.
ИХТИЁР (а.) – ихтиёри, эрки ўзида, ҳур, озод.
ИҚБОЛ (а.) – бахту саодат, ёруғ келажак, ҳаёт.
Й
ЙЎЛДОШ (ўзб.-ф.т.) – ҳамроҳ.
К
КАМОЛ (а.) – етук.
КАМОЛИДДИН (а.) – диннинг камоли, ривожи ёки диннинг баркамол, етук намоёндаси.
КОМИЛ (а.) – етук, мукаммал.
КАМОЛА (а.) – етук, баркамол қиз.
КОМРОН (ф.т.) – мақсадга эришувчи, саодатманд, қудратли, омадли, толеи порлоқ.
КУМУШ (ўзб.) – кумушдек бебаҳо, қимматбаҳо, қадрли, сулув қиз.
Л
ЛАЙЛИ (а.) - тун қизи, тунда туғилган қиз.
ЛАТИФА (а.) – меҳрибон, мулойим қиз.
ЛАТОФАТ (а.) – латофатли, покиза, шафқатли, зебо қиз.
ЛОБАР (а-) – чиройли, келишган, ёқимли, дилкаш қиз.
ЛОЛА (ф.т.) – лоладек нафосатли,чиройли, кўркам, гўзал
ЛУТФИЯ (а.) – мурувватли, меҳрли, сулув қиз.
ЛУТФУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳнинг лутфу эҳсони, муруввати, марҳамати.
М
МАВЖУДА (а.) – яратилган, бор, барҳаёт.
МАВЛУДА (а.) – хосиятли, муқаддас кунда дунёга келган қиз.
МАДИНА (а.) – бу исм Арабистондаги муқаддас зиёратгоҳ шаҳар бўлган Мадина номидан олинган.
МАЛИКА (а.) – малика ёки шоҳ авлодидан бўлган аёл.
МАЛОҲАТ (а.) – кўркам, гўзал, малоҳатли қиз.
МАСТУРА (а) – пардали, иффатли, покиза қиз.
МАТЛУБА (а.) – илтижо қилиб сўраб олинган қиз.
МАФТУНА (а.) – мафтун қилувчи, жозибали, дилкаш қиз.
МАҲБУБА (а.) – севилган, суюкли, дилбар қиз.
МАҲЛИЁ (а.) – ўзига жалб этувчи, кўнгилни ром қилувчи, сеҳрловчи, назокатли, жозибали, сулув қиз.
МАҲМУД (а.) – мақталган, мақтовга лойиқ.
МЕҲРИНИСО – аёлларнинг қуёши.
МИРЗА (ф.т.) – саводли, ўқимишли билимдон бўлиб ўссин.
МОҲИГУЛ (ф.т.) – ойдек сулув, чиройли ва гулдек гўзал қиз.
МОҲИДИЛ (ф.т.) – кўнгилнинг ойи ёки кўнглимизни ойдек ёритган, нурга тўлдирган сулув қиз.
МОҲИНУР (ф.т-а.) – ой нуридек покиза, сулув қиз.
МОҲИРА (а.) – маҳоратли, пишиқ қиз.
МУАЗЗАМ (а.) – азим, улуғ, буюк.
МУАТТАР (а.) – хушбўй ҳид таратувчи.
МУБОРАК (а.) – қутлуғ, саодатли.
МУЗАФФАР (а.) – зафар қозонувчи, ғалабага эришувчи, ғолиб.
МУНАВВАР (а.) – нурли, чароғон, ёруғ.
МУНИРА (а.) – нур сочувчи, юзидан нур таралувчи, нурли, зебо қиз. МУНИС (а.) – дўст, ҳамдам.
МУРОД (а.) – улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки орзу, муродга эриштирган бола.
МУСАЛЛАМ (а.) – бўйсунувчи, итоаткор.
МУСУЛМОН (а.) – Ислом динига эътиқод қилувчи, иймонли, художўй.
МУХТОР (а.) – танланган, сайланган, эркин, озод.
МУШАРРАФ (а.) – шарафланган, шарафли, ҳурмат-эҳтиромга эришган.
МУЯССАР (а.) – Аллоҳ етказган, муяссар қилган фарзанд.
МУҚАДДАМ (а.) – биринчи фарзанд.
МУҚАДДАС (а.) – қутлуғ, табаррук, муқаддас, азиз.
МУҲАММАД (а.) – мақталадиган, мақтовга, олқишга лойиқ, сазовор.
МУҲАРРАМ (а-) – муҳарррам ойида дунёга келган бола.
МУҲТАРАМ (а.) –энг ҳурматли, эъзозли.
Н
НАВРЎЗ (фт.) – янги кун, янги кунда – Наврўз куни туғилган бола.
НАЖМИДДИН (а.) – диннинг юлдузи, диннинг иқболи.
НАЗАР (а.) – Аллоҳ назар қилган, Аллоҳнинг назари тушган бола.
НАЗИРА (а.) – авлиёлар, эшонларга назр қилинган, бағишланган қиз.
НАЗИФА (а.) – покиза.
НАЗОКАТ (а.) – нозиклик, нозик табиатли, нозанин сулув қиз.
НАЗРУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳга назр қилинган, бағишланган бола.
НАМОЗ (ф.т.) – намоз вақтида туғилган бола.
НАРГИЗ (а.) – наргисдек нафосатли, нозик, гўзал қиз.
НАРИМОН (а-ф.т.) – жасур, қўрқмас, куч-қудратли.
НАСИБА (а.) – ризқи бутун, насибали қиз бўлсин.
НАСИМ (а.) – тонг пайти эсган шабададек юмшоқ кўнгилли, мулойим табиатли, ёқимли бола.
НАСИМА (а.) – тонг шамолидек ёқимли, ҳузурбахш, мулойим табиатли, юмшоқ кўнгил, покиза, нафосатли
НАСРИДДИН (а.) – диннинг ёрдами, кўмаги.
НЕЪМАТ (а.) – ризқи бутун, насибаси тўкис бўлсин.
НЕЪМАТУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳнинг саховати, марҳамати, Аллоҳнинг неъмати.
НИГИНА (ф.т.) – узук, қимматбаҳо узукдек бебаҳо, азиз, гўзал қиз.
НИГОРА (ф.т.) – чиройли юзли, зебо, тенгсиз ҳусн соҳибаси.
НИЗОМ (а.) – тартиб-интизомли,одоб-ахлоқли бола бўлсин.
НИЗОМИДДИН (а.) – диний илмларни, тартиб-қоидаларни мукаммал билувчи, дин ривожига ҳисса қўшувчи.
НИЛУФАР (ҳинд.) – нилуфардек нафосатли, нозик ва зебо қиз.
НИШОН (ф.т.) – бола туғилганда унинг баданида бирон хил белги бўлса ёки отасидан нишона бўлсин деган маънода ушбу исм қўйилади.
НОДИР (а.) – ноёб, қимматбаҳо, қадрли бола.
НОДИРА (а.) – тенгсиз, бебаҳо, беназир, беқиёс гўзаллик соҳибаси.
НОРБОЙ (ф.т-ўзб.) қизил ҳолли бола улғайиб бой-бадавлат бўлсин.
НОРМУРОД (ф.т-а.) – қизил ҳолли бола орзу муродларимизга эриштирди ёки қизил ҳолли бола соғ-омон улғайиб истагига, муродига етсин.
НОРМУҲАММАД (ф.т.-а.) – қизил ҳолли болани Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) охиратда шафоат қилсинлар.
НОРМЎМИН (ф.т-а.) – қизил ҳолли бола, ақлли, доно, мўмин-қобил бўлсин.
НОРОЙ (ф.т-ўзб.) – қизил ҳол билан туғилган, ойдек зебо, кўркам қиз.
НОРТОЖИ (ф.т.) – қизил ҳолли бола.
НОРХОЛ (ф.т.) – баданида қизил ҳол билан туғилган қиз.
НОРҚОБИЛ (ф.т-а.) – қизил ҳол билан туғилган бола, улғайиб қобил бўлсин.
НОСИР (а.) – ёрдам берувчи, ғолиб.
НУРББК (а-ўзб.) – беклар авлодига мансуб бўлган толеи нурли, иқболи порлоқ бола.
НУРЖАМОЛ (а.) – нур юзли, чиройли, гўзал қиз.
НУРИДДИН (а.) – диннинг нури, зиёси, машъали.
НУРУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳнинг нури, зиёси, ёғдуси.
НУСРАТ (а.) – ёрдам берувчи, кўмак берувчи, ғолиб.
НУСРАТУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳнинг кўмаги, муруввати.
О
ОБИД (а.) – Аллоҳга сиғинувчи, Унга ибодат қилувчи.
ОБИДА (а.) – Аллоҳга ибодат қилувчи, тақводор қиз.
ОБОД (ф.т.) – ҳаёти обод, серфайз, насибаси бутун бўлсин.
ОДИЛ (а.) – адолатли, ҳақгўй.
ОДИНА (ф.т.) – хосиятли бўлган, муборак кун ҳисобланган жума кунида туғилган бола.
ОЗОД (ф.т.) – озод, ҳур, эркин.
ОЗОДА (ф.т.) – ҳур, эркин, покиза қиз.
ОЗОДБЕК (ф.т-ўзб.) – беклар авлодига мансуб бўлган ҳур, эркин, саодатманд бола.
ОЙГУЛ (ўзб-ф.т.) – ойдек чиройли, сулув, гулдек чиройли қиз.
ОЙДИН (ўзб.) – ойдин, ёруғ кечада туғилган қиз ёки ҳаёти нурли, иқболи порлоқ, чароғон бўлсин.
ОЙЖАМОЛ (ўзб-а.) – ойдек гўзал ҳусн соҳибаси, ой юзли зебо қиз.
ОЙНИСА (ўзб-а.) – аёлларнинг ойдек сулуви, зебоси.
ОЙША (а.) – барҳаёт яшовчи.
ОЛИМ (а.) – илм соҳиби.
ОЛИМА (а.) – илмли, билимдон қиз.
ОЛИЯ (а.) – олий, улуғ, юксак мартабали.
ОЛЛОЁР (а-ф.т.) – Аллоҳ ёр, мададкор бўлсин, ҳамиша ҳамдам, ҳамроҳ бўлсин, қўллаб ўз паноҳида асрасин.
ОМОН (а.) – ўсиб, улғайиб соғ-омон бўлсин.
ОМОНУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳнинг ўзи ҳар қандай хавф-хатар ва офатлардан омон сақлайдиган бола.
ОРЗИГУЛ (ф.т.) – орзу қилиб эришилган гулдек сулув, дилрабо қиз.
ОРЗУ (ф.х.) – ота-онасини орзусига эриштирган, мақсадига етказган ёки орзиқиб кутилган бола.
ОРИФ (а.) – маърифатли, билимли, ақлли, Аллоҳни таниган художўй, тақводор.
ОРТИҚ (ўзб.) – баданида бирор ортиқча аъзо билан туғилган бола.
ОТАБЕК (ўзб.) – бекларнинг бошлиғи, сардори.
ОҚИЛ (а.) – ақлли, доно, зукко.
ОҚИЛА (а.) – ақлли, зукко, доно қиз.
П
ПАНЖИ (ф.т.) - одатда оиладаги бешинчи болага ушбу ном қўйилади. Панж-беш маъносини англатади.
ПАРДА (ф.т.) - парда билан туғилган бола.
ПЎЛАТ (ф.т.) - пўлатдан кучли, иродали, мустаҳкам бўлиб улғайсин.
Р
РАВШАН (ф.т.) - нурли, ёруғ, чароғон ёки иқболи порлоқ бола бўлсин.
РАЖАБ (а.) - Ражаб ойида, яъни ҳижрий йилнинг еттинчи ойида туғилган бола.
РАМАЗОН (а.) - қутлуғ, муборак ой ҳисобланмиш қамарий йилнинг 9 ойида туғилган бола.
РАМЗИДДИН (а.) - диннинг рамзи, тимсоли.
РАСУЛ (а.) - Аллоҳнинг элчиси.
РАЪНО (а.) - раъногулдек сулув, чиройли, пурлатофат қиз.
РАҲМАТ (а.) - меҳрибон, раҳмдил, шафқатли.
РАҲМАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг раҳмати, муруввати, марҳамати билан дунёга келган бола.
РИЗО (а.) - розилик.
РОБИЯ (а.) - оиладаги тўртинчи фарзанд.
РОЗИЯ (а.) - розилик, мамнунлик, шукроналик бахш этган, суюкли, ёқимтой, дилкаш қиз.
РОҲАТ (а.) - тинч-омон, роҳатда, ҳузур-ҳаловатда яшасин.
РУСЛАН (ф.т.) - арслон, қўрқмас, жасур, қудратли, довюрак.
РУСТАМ (паҳл.) - куч-қудратли, ботир, енгилмас, довюрак жасур, матонатли.
РУХШОНА (ф.т.) - чиройли, гўзал юзли, кўркам, сулув
РЎЗИ (ф.т.) - ризқи бутун, насибали, бахт-саодатли бўлсин.
РЎЗИМУРОД (ф.т-а.) - ризқ-насибали бола улғайиб мурод-мақсадига етсин.
РЎЗИМУҲАММАД (ф-т-а.) - ризқли, насибали болани Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) охиратда шафоат қилсинлар.
РЎЗИХОЛ (ф.т.) - ризқли, насибали, ҳол билан туғилган қиз,
С
САДОҚАТ (а.) - содиқ, садоқатли, вафодор.
САДРИДДИН (а.) - диннинг баланд мартабали, юқори мавқега эга раҳнамоси, диннинг улуғ намоёндаси.
САИД (а.) - бахт саодатли.
САИДА (а.) - омадли, бахтли, саодатли.
САЙИД (а.) - эга, бошлиқ, раҳнамо, аслзода, олийнасаб.
САЙИДА (а.) - олийнасаб сайидлар авлодига мансуб қиз.
САЙИДБЕК (а.) - аслзода, олийнасаб беклар авлодидан бўлган бола.
САЙИДМУРОД (а.) - олий насаб, аслзода, сайидлар авлодига мансуб бола. Улғайиб мурод-мақсадига етсин.
САЙФИДДИН (а.) - диннинг қиличи.
САЙФУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг қиличи.
САЛИМ (а.) - соғлом, соғу саломат.
САЛОМАТ (а.) - омон-эсонлик, соғу саломатлик.
САМАНДАР (а.) - ўт ичида яшовчи, ўтдан пайдо бўладиган жонзот, ўлмас, мустаҳкам иродали.
САНАМ (а.) - мажусийлар илоҳи, маъбудаси; зебо, суюкли қиз.
САОДАТ (а.) - бахтли, саодатли, иқболи порлоқ қиз.
САРВАР (а.) - йўлбошчи, раҳнамо.
САРВИНОЗ (ф.т.) - қадди-қомати тикка ўсувчи, сарв дарахтидек келишган ва нозик қиз.
САРДОР (ф.т.) - раҳнамо, етакчи, йўлбошчи, бошлиқ.
САФАР (а.) - Сафар ойида ёки сафар вақтида дунёга келган бола.
САФАРАЛИ (а.) - Сафар ойида ёки сафар пайтида туғилган бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковат эгаси бўлсин.
САФАРГУЛ (а-ф.т.) - Сафар ойида ёки сафар пайтида дунёга келган гулдек кўркам, зебо қиз.
САЪДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳ ато этган бахт-саодат ёки Аллоҳнинг иқболи порлоқ, бахту саодатли бандаси.
СЕВАР (ўзб.) - севимли, ёқимли фарзанд.
СИРОЖ (а.).- машъал.
СИРОЖИДДИН (а.) - диннинг нури, машъали.
СОАТ (а.) - хосиятли, бахтли соатда туғилган бола.
СОБИР (а.) - чидамли, сабру тоқатли, иродаси мустаҳкам бола.
СОБИТ (а.) - мустаҳкам, чидамли, келишган, чиройли бола.
СОДИҚ (а.) - садоқатли, вафодор.
СОЖИДА (а.) - сажда қилувчи, Аллоҳга сиғинувчи мусулмон қиз.
СОЛИҲ (а.) - покиза, пок, солиҳ амаллар қилувчи.
СОҲИБ (а.) - хўжайин, эга, дўст, ҳамдам.
СУЛТОН (а.) - подшоҳ, ҳукмдор, юксак мартаба, обрў-эътибор эгаси бўлсин.
СУЛТОНАЛИ (а.) - юксак обрў-эътибор, мартаба эгаси бўлсин ёки ушбу бола Алидек куч-қудрат, юксак ақлу заковат эгаси бўлсин.
СУЛТОНМУРОД (а.) - юксак мавқели, мартабалар, обрў-эътибор соҳиби бўлиб етишсин, орзу-муродига эришсин.
СУЛТОНОЙ (а-ўзб.) - олий мартаба, мавқели, обрў, эътибор соҳибаси бўлган ойдек гўзал, зебо қиз.
СУРАЙЁ (а.) - юзи Сурайё юлдузидек нурли, ёруғ, гўзал қиз, иқболи Сурайё юлдузидек порлоқ бўлсин.
Т
ТАБАССУМ (а.) - ҳаёти шодликка, қувончга тўлиқ бўлсин ёки кулиб, жилмайиб турувчи, чеҳрасидан табассум аримайдиган қиз.
ТАЛЪАТ (а.) - юз кўриниши чиройли, гўзал бола.
ТЕМИР (ўзб.) - темирдек мустаҳкам иродали бўлсин.
ТЕША (ўзб.) - тешадек ўткир, кескир бўлсин, мустаҳкам бўлсин ёки киндиги теша билан кесилган бола.
ТИЛОВМУРОД (ўзб-а.) - тилаб олинган, Худодан сўраб олинган бола улғайиб мурод-мақсадига етсин.
ТОЖИДДИН (ф.т-а.) - диннинг тожи, диннинг юксак билимдони, улуғ намоёндаси.
ТОЖИМУРОД (ф.т-а.) - ҳол билан туғилган бола улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки ҳолли бола орзу-муродимизга эриштирди.
ТОЖИНИСО (ф.т-а.) - аёлларнинг тожи, улуғи, эътиборга сазовори ва энг гўзали.
ТОЛИБ (а.) - талаб қилувчи, илм изловчи.
ТОШМУРОД (ўзб-а.) - тошдек маҳкам, мустаҳқам иродали бола улғайиб мурод-мақсадига етсин.
ТОШПЎЛАТ (ўзб-ф.т) - тош ва пўлатдек мустаҳкам бола, узоқ умр кўрсин.
ТОҲИР (а.) - покиза, бегуноҳ.
ТУРСУН (ўзб.) - нобуд бўлмасин, соғу саломат ўссин, омон қолсин, яшаб кетсин.
ТУРҒУН (ўзб.) - туриб қолсин, нобуд бўлмасин, умри узоқ бўлсин.
ТЎЛҚИН (ўзб.) - яйраб, шоду хуррам бўлиб, завқу шавққа тўлиб юрсин.
ТЎРА (ўзб.) - юқори мартаба, мавқе эгаси, аслзода.
У
УБАЙДУЛЛОҲ (а.)- Аллоҳнинг кичик қули.
УЛДОНА (ўзб-ф.т.) - ушбу доно, зукко, ақлли, фаҳм-фаросатли қиздан кейинги фарзанд ўғил бўлсин.
УЛУРБЕК (ўзб.) - улуғ, куч-қудратли, ҳукмдор ёки бекларнинг улуғ, буюк сардори, бошлиғи.
УМАР (а.) - мангу барҳаёт яшовчи.
УМИД (ф.т.) - умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган бола.
УМИДА (ф.т.) - орзу-умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган қиз
УМИДУЛЛОҲ (ф.т.-а.) - Аллоҳ етказган орзу-умид.
УСМОН (а.) - синиқчи, даволовчи, табиб.
УЧҚУН (Узб.) - ҳаёти ёруғ, нурли, толеи порлоқ бўлсин.
Ф
ФАЗИЛАТ (а.) - яхши хислатли.
ФАЗЛИДДИН (а.) - диннинг фазли, камоли.
ФАЙЗУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг марҳамати ёки Аллоҳнинг ризқу насибали, омадли бандаси.
ФАРАНГИЗ (ф.т) - нур таратувчи, шуъла сочувчи гўзал қиз.
ФАРИД (а.) - якка, ягона.
ФАРИДА (а.) - якка, ягона, тенгсиз қиз.
ФАРМОН (ф.т.) - буйруқ, Аллоҳнинг фармони, амри билан дунёга келган бола.
ФАРОРАТ (а.) - ҳузур-ҳаловат, роҳат-фароғатда яшасин.
ФАРРУХ (ф.т.) - юзидан нур ёғилувчи, очиқ чеҳрали, чиройли, кўркам.
ФАХРИДДИН (а.) - диннинг фахри, ғурури.
ФЕРУЗ (ф.т.) - енгилмас, ғолиб.
ФЕРУЗА (ф.т.) - ғолиб, иқболи баланд зебо қиз.
ФИРУЗ (ф.т.) - саодатли, иқболи порлоқ ёки енгилмас, ғолиб,
ФИРУЗА (ф.т.) - саодатли ёки ферузадек бебаҳо, қимматли, гўзал, зебо қиз ёки нурли, юзидан нур таралувчи.
ФОЗИЛ (а.) - билимдон, доно, зукко.
ФОЗИЛА (а.) - билимли, зукко қиз.
X
ХАЙРИДДИН (а.) - диннинг хайру саховати ёки хайру саховатпеша, ҳимматли дин намоёндаси.
ХАЙРУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг хайру саховати, муруввати, Аллоҳнинг туҳфаси.
ХАЛИЛ (а.) - севимли, азиз дўст.
ХОЛБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлган ҳолли бола.
ХОЛБЕКА (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлтан ҳолли қиз.
ХОЛБИБИ (ф.т-ўзб.) - юқори мавқега эга, баланд мартабали ҳолли қиз.
ХОЛБОЙ (ф.т-ўзб.) - ҳол билан туғилган бола вояга етиб, улғайиб давлатманд, бой бўлснн.
ХОЛДОР (ф.т.) - ҳол билан туғилган ҳолли бола.
ХОЛМИРЗА (ф-т.) - ҳолли бола, билимдон, доно, ўқимишли, саводхон бўлиб етишсин.
ХОЛМУРОД (ф.т-а.) - ҳолли бўлиб туғилган бола, ўсиб орзу-муродига етишсин.
ХОЛМУҲАММАД (ф.т-а.) - ҳолли бўлиб туғилган болани Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) охиратда шафоат қилсинлар.
ХОЛМЎМИН (ф.т-а.) - ҳолли бўлиб туғилган бола мўмин-қобил бўлсин.
ХОЛТОЖИ (ф.т.) - баданида ҳоли ва тожи мавжуд бўлган бола.
ХОНДАМИР (ўзб-ф.т.) - бу исм, олимларнинг таъкидлашича, аслида, “хованд амир” бўлиб, унинг маъноси Худо амр этувчи ҳукмдордир ёки Худонинг назари тушган, Худонинг йўлидан тўғри юрувчи, Унинг олқишига сазовор бўлган ҳукмрон.
ХОНЗОДА (ўзб-ф.т.) - хон ёки аслзодалар авлодидан бўлган қиз.
ХОСИЯТ (а,) - яхши хислат ва фазилатлар соҳибаси бўлсин ёки омадли ёки хосиятли кунда туғилган фарзанд.
ХУДОЙБЕРДИ (ф.т-ўзб.) - Худо берди, Аллоҳ ато этди. Аллоҳнинг марҳамати, туҳфаси бўлган бола.
ХУДОЙНАЗАР (ф.т-а.) - Худонинг назари тушган бола.
ХУМОР (а.) - кўпдан интиқлик билан орзиқиб кутилган бола.
ХУРРАМ (ф.т.) - шод, бахтиёр, хурсанд, бахтли бўлсин ёки қувончли кунда туғилган бола.
ХУРСАНД (ф.т.) - шоду хуррам, бахтиёр бўлиб юрсин ёки қувончли кунда туғилган бола.
ХУРШИД (ф.т.) — қуёш, бениҳоят чиройли, хушсурат ёки иқболи қуёшдек порлоқ бўлсин.
ХУРШИДА (ф.т.) - қуёшдек ҳусну жамол соҳибаси бўлган гўзал, сулув, латофатли қиз ёки иқболи қуёшдек порлоқ бўлсин.
Ч
ЧАРОС (ўзб.) - кўзлари чаросдек ҳуснкор, жозибали, чиройли қиз ёки қоп-қора кўзлари катта қиз.
ЧОРИ (ф.т.) - оиладаги тўртинчи ўғил.
Ш
ШАБНАМ (ф.т.) - шудрингдек беғубор, покиза қиз.
ШАВКАТ (а.) - шон-шуҳрат, куч-қудратли бола бўлсин.
ШАМСИДЦИН (а.) - диннинг қуёши.
ШАМСИЯ (а.) - қуёшдек порловчи чароғон қиз, чиройли қиз.
ШАМСУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг нури, ёғдуси ёки Аллоҳнинг қуёшдек порлоқ чеҳрали, чиройли бандаси.
ШАРБАТ (а.) - ёқимли, ширин, суюкли қиз.
ШАРИФ (а.) - шарафли, муқаддас, азиз.
ШАРИФА (а.) - азиз, қадрли, шарафли қиз.
ШАФИҚА (а.) - шафқатли, меҳру мурувватли, оқибатли қиз.
ШАҲБОЗ (ф.т.) - лочин, чакқон, шиддаткор, шижоатли, довюрак, қудратли бўлсин.
ШАҲИНА (ф.т.) - довюрак, мард, жасур, қўрқмас қиз.
ШАҲЛО (а.) - катта, қора кўзли, гўзал қиз.
ШАҲНОЗ (ф.т.) - шоҳлар, аслзодалар авлодига мансуб нозли, нозик ва зебо, гўзал қиз.
ШАҲОБИДДИН (а.) - диннинг ёрқин, нурли юлдузи.
ШАҲОДАТ (а.) - гувоҳлик берувчи.
ШЕРАЛИ (ф.т-а.) - шердек довюрак, қўрқмас, жасур, Алидек куч-қудрат, ақл-идрок эгаси бўлсин.
ШЕРБОИ (ф.т-ўзб.). - шердек довюрак, жасур, баҳодир бола улғайиб бой-бадавлат бўлсин.
ШЕРЗОД (ф.т.) - шернинг боласи; шердек довюрак, қўрқмас ботирлар авлодидан бўлган бола.
ШЕРМУРОД (ф.т-а.) - шердек қўрқмас, жасур, довюрак бола мурод-мақсадига етсин.
ШЕРМУҲАММАД (ф.т-а.) - шердек довюрак, жасур, баҳодир болани Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) охиратда шафоат қилсинлар.
ШЕРХОН (ф.т.-ўзб.) - хон, аслзодалар авлодига мансуб, шердек довюрак, жасур, баҳодир бола ёки шерларнинг шери, ҳукмдори, яъни шердек довюрак баҳодирларнинг сардори.
ШЕРҚОБИЛ (ф.т-а.) - шердек довюрак, жасур, баҳодир бола доно, ақлли, қобил бўлиб ўссин.
ШЕРҚУЛ (ф.т-ўзб.) - Аллоҳнинг шердек жасур, довюрак бандаси.
ШИРИН (ф.т.) - ёқимли, азиз, суюкли, ширин бола.
ШОБЕРДИ (ф.т-ўзб.) - Аллоҳнинг марҳамати билан дунёга келган бола улғайиб улуғ мартабалар соҳиби бўлсин.
ШОДИ (ф.т.) - шодлик, қувонч, бахтиёрлик.
ШОДИБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлган шоду хуррам, қувноқ, бахтиёр бола.
ШОДИГУЛ (ф.т.) - шоду хандон, бахтиёр, қувноқ ва гулдек зебо қиз.
ШОДИЁР (ф.т.) - шоду хуррамлик, қувонч, бахтиёрлик ҳамиша ҳамроҳи бўлсин ёки бизга шодликни ёр этган ёхуд қувончли кунда туғилган бола.
ШОДИМУРОД (ф.т-а.) - шод, хуррам, бахтиёр бола улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки шоду хуррамлик, қувонч-бахтиёрлик келтирган бола муродимизга етказди.
ШОДИМУҲАММДД (ф.т-а.) - шоду хуррам бахтиёр болани Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) охиратда шафоат қилсинлар.
ШОДИЯ (ф.т.) - шод, хуррам, қувноқ, бахтиёр ёки қувончли кунда туғилган қиз.
ШОДМОН (ф.т.) - шод, бахтиёр, қувноқ ёки ҳаёти шодликка тўлиқ бўлсин ёхуд қувончли, шодмон кунда туғилган бола.
ШОИР (а.) - шоир, сўзга чечан, ҳозиржавоб, ширинсўз, нотиқ бўлсин.
ШОИРА (а.) - шоира бўлсин, сўзга чечан, ширинсухан, нотиқа қиз бўлсин.
ШОЙИСТА (ф.т.) - ҳурмат-эҳтиромга лойиқ, эъзоз-эътиборга муносиб қиз.
ШОКИР (а.) - шукур қилувчи, Аллоҳга шукур қилувчи бола бўлсин ёки бизга фарзанд бергани учун Аллоҳга шукр.
ШОҲИДА (а.) - сулув, гўзал, зебо қиз.
ШОҲИМАРДОН (ф.т.) - мард, баҳодирлар шоҳи.
ШОҲРУҲ (ф.т.) - юзида шоҳлик аломатлари зоҳир бўлган келишган, зебо бола.
ШОҲСАНАМ (ф.т-а.) - гўзаллар, сулувлар шоҳи, зеболикда беназр, беқиёс қиз.
ШУКУР (а.) - қаноат, сабру тоқат қилувчи, рози, миннатдор.
ШУКРУЛЛОҲ (а.) - бизга фарзанд ато қилганлиги учун Аллоҳга беҳад ҳамду санолар, шукроналар бўлсин.
ШУҲРАТ (а.) - довруғ, обрў, шон, ифтихор.
Э
ЭЛБЕК (ўзб.) - улғайиб элнинг беги, сардори, йўлбошчиси бўлсин.
ЭЛДОР (ўзб-ф.т.) - улғайиб юқори мартабалар эгаси, элнинг йўлбошчиси, раҳнамоси, ҳукмдори бўлсин.
ЭЛМУРОД (ўзб-а-.)- эл орзу қилган фарзанд бўлсин, элини орзу-муродига эриштирсин.
ЭРАЛИ (ўзб-а.) - жасур, довюрак, мард бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковатли бўлсин.
ЭРГАШ (ўзб.) - ака ва опаларига эргашиб юрсин.
ЭРКИН (ўзб-) - эркин, озод, ҳур бола.
ЭСОН (ўзб.) - соғ-саломат, омон-эсон ўссин.
ЭШБЕК (ўзб.) - беклар наслидан бўлган бола улғайиб, ака-укаларига ҳамдам, эш, ҳамнафас бўлсин.
ЭШБЎРИ (ўзб.) - бўри ҳамроҳи, йўлдоши бўлиб, уни ёмон кучлардан, ёвуз руҳлардан ҳимоя қилсин, асрасин.
ЭШДАБЛАТ (ўзб-а.) - мол-дунё, давлатга эришиб, бой-бадавлат бўлсин, ризқи бутун бўлиб, бахтли, тотув ҳаёт кечирсин.
ЭШМУРОД (ўзб.-а.) - орзу қилинган ҳамроҳ ёки орзусига ҳамроҳ бўлиб, мурод-мақсадига етсин.
ЭШҚОБИЛ (ўзб.) - одобли, эс-ҳушли, қобил бола, ака- укаларига йўлдош, ҳамдам, эш бўлсин.
ЭЪЗОЗ (а.) - эътиборга, ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлган қадрли, қимматли, суюкли бола.
ЭҲСОН (а.) - совға, туҳфа.
Ю
ЮЛДУЗ (ўзб.) - юлдуздек ёруғ юзли, чиройли, гўзал қиз.
ЮНУС (қад.яҳ.) - камтар.
ЮСУФ (қад.яҳ.) - ортган, кўпайган ҳусн маъносида.
Я
ЯЙРА (ўзб.) - яйраб-яшнаб ўссин, ҳаёти қувончга тўлиқ бўлсин.
ЯШАР (ўзб.) - яшаб кетсин.
Ў
ЎКТАМ (ўзб.) - кучли, қудратли, довюрак, жасур, виқорли.
ЎЛМАС (ўзб.) - ўлмасин, умри узоқ бўлсин.
ЎЛМАСОЙ (ўзб.) - ўлмасин, яшаб кетсин, умри узоқ бўлсин деб умид, ният қилинган ойдек гўзал, зебо қиз.
УРАЛ (ўзб.) — туғилганда киндигига ўралиб тушган ёки жингалак сочли бола.
ЎРОҚ (ўзб.) - ўроқдек ўткир, кескир бўлсин ёки киндиги ўроқ билан кесилган бола.
ЎТКИР (ўзб.) - ўткир, ўткир ақлу заковат соҳиби, доно бола бўлсин.
ЎТКИРБЕК (ўзб.) - беклар авлодига мансуб бўлган ўткир ақлу заковат соҳиби, билимли, доно бола.
ЎҒИЛОЙ (ўзб.) - шу ойдек гўзал қиздан кейинги туғилажак фарзанд ўғил бўлсин.
ЎРИЛШОД (ўзб-ф.т.) - ушбу қувноқ, бахтиёр, шодон қиздан кейин туғиладиган бола ўғил бўлсин.
Қ
ҚАЛДИРҒОЧ (ўзб.) - қалдирғочнинг қанотидек нозик, ингичка қошли, сулув, гўзал қиз.
ҚАМБАР (а.) - тўрғай.
ҚАҲРАМОН (ф.т.) - довюрак, жасур, қудратли, кўрқмас.
ҚИЛИЧ (ўзб.) - киндиги қилич билан кесилган бола ёки қиличдай кескир, ўткир, мустаҳкам бўлсин.
ҚУДРАТ (а.) - кучли, қудратли.
ҚУДРАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг қудрати билан дунёга келган бола ёки Аллоҳнинг қудратли, кучли бандаси бўлсин.
ҚУНДУЗ (ўзб.) - қундуздек чиройли, зебо қиз.
ҚУНДУЗОЙ (ўзб.) - қундуздек гўзал, ойдек сулув, зебо қиз.
ҚУРБОН (а.) - Қурбон ойида туғилган бола.
ҚУРБОНАЛИ (а.) - Қурбон ойида дунёга келган бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковатли бўлсин.
ҚУРБОННАЗАР (а.) - Қурбон ойида туғилган, Худонинг назари тушган бола.
ҚУРБОНОЙ (а.-ўзб.) - Қурбон ойида туғилган ойдек гўзал, сулув қиз.
ҚУТБИДДИН (а.) - диннинг асоси, таянчи.
ҚУТЛИ (ўзб.) - бахтли, саодатманд, иқболи порлоқ.
ҚУТЛИБЕКА (ўзб.) - бахтли, саодатли, иқболи порлоқ олийнасаб қиз.
ҚЎЛДОШ (ўзб.) - кўмакчи, дўст, ҳамдам.
ҚЎЧҚОР (ўзб.) - мояги, эркаклик тухуми катта бўлиб туғилган ёки пешонаси дўнг ёхуд қўчқордек кучли бола.
ҚЎШОҚ (ўзб.) - баданида қўшимча аъзо билан туғилган бола.
Ғ
ҒАЙРАТ (а.) - серҳаракат, шижоатли, толмас, ғайратли бола бўлсин.
ҒИЁС (а.) - кўмак, ёрдам, мадад.
ҒИЁСИДДИН (а.) - диннинг мадади, кўмаги, ёрдами.
ҒОЛИБ (а.) - зафар қозонувчи, енгилмас, юлиб.
ҒУЛОМ (а.) - ёш хизматкор қул.
Ҳ
ҲАБИБ (а.) - суюкли дўст, қадрдон, ғамхўр.
ҲАБИБА (а.) - севимли, меҳрибон, қадрли қиз.
ҲАБИБУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг суюкли дўсти.
ҲАЙДАР (а.) - арслон, қўрқмас, жасур, кучли, қудратли бола бўлсин.
ҲАЙИТ (а.) - ҳайит байрами кунларида туғилган бола.
ҲАЙИТАЛИ (а.) - ҳайит байрами кунларида дунёга келган бола Али каби зўр инсон бўлиб етишсин.
ҲАЙИТГУЛ (а-ф.т) - ҳайит кунида туғилган, гулдек чиройли, зебо қиз.
ҲАЙИТМУРОД (а.) - ҳайит кунида фарзандли бўлиб, орзуимизга эришдик ёки ҳайит кунида туғилган бола мурод-мақсадига етсин.
ҲАЛИМА (а.) - раҳмдил, шафқатли, мулойим табиатли, беозор, суюкли қиз.
ҲАМДАМ (ф.т.) - содиқ дўст, ўртоқ, ака-укаларига, отасига ҳамдам, мададкор, эш бўлсин.
ҲАМИД (а.) - Аллоҳ таолога ҳамду сано айтувчи.
ҲАМИДА (а.) - Аллоҳга шукур қилувчи, ҳамду сано айтувчи ёки мақтовга сазовор қиз.
ҲАМИДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг мақтовига сазовор, аъло бандаси.
ҲАМРО(Ҳ) (ф.т.) - ҳамдам, шерик.
ҲАСАН (а.) - чиройли, аъло, гўзал.
ҲАСАНАЛИ (а.) - чиройли, кўркам бола Алига ўхшаган яхши одам бўлсин.
ҲАСАНХЎЖА (а-ф.т.) - хўжалар авлодига мансуб чиройли, кўркам бола.
ҲОЖИ (а.) -муқаддас ҳаж зиёратида бўлган зиёратчи.
ҲОЖИМУРОД (а.) - ҳожи эриштирган орзу-мурод ёки улғайиб ҳожи бўлсин, мурод-мақсадига етсин.
ҲОТАМ (а.) - олийҳиммат, саховатпеша бола.
ҲУЛКАР (ўзб.) - Сурайё юлдузидек ёруғ юзли, чиройли гўзал қиз ёки иқболи сурайё юлдузидек порлоқ бўлсин.
ҲУМОЮН (ф.т.) - муборак, қутлуғ.