Уч тоифанинг дуолари рад қилинмас
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч дуо мустажобдир. Уларда шак йўқ. Ота-онанинг дуоси?мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси», дедилар».

Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Демак, ушбу уч тоифанинг яхши дуосини олишга ва ёмон дуосидан қўрқишга ўтиш керак.

Ота-онанинг дуосини олиб, қарғишидан эҳтиёт бўлиш ҳар бир фарзанд учун ўта муҳимдир. Бу маъно бошқа ерларда батафсил баён қилинган.

Мусофир одам ҳам ўзининг сафардаги ҳолати ила Аллоҳ таолога яқин бир вазиятга ўтиб қолади. Шунинг учун унинг дуоси ҳам қабул бўлади.

Мазлум одам зулм туфайли Аллоҳ таолога илтижоси кучайган ва дуоси мақбул бўладиган бўлиб қолади.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифанинг дуолари рад қилинмас: рўзадорники, то оғзини очгунча. Одил имомники. Мазлумнинг дуосини Аллоҳ булут устига кўтаради ва унга осмон эшикларини очади. Сўнгра Робб: «Иззатим ила қасамки, сенга кейинроқ бўлса ҳам, нусрат берурман», дейди», дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Рўзадорнинг дуоси мақбуллиги. Ўша пайтда дуони кўпроқ қилиш ва рўзадорларнинг дуосини олишга ҳаракат қилиш лозим.

2. Одил имомнинг дуоси ҳам мақбуллиги.

3. Мазлумнинг дуоси мақбуллиги. Мазлум нусрат топмай қолмаслиги. Шунинг учун бировга зулм қилмаслик керак ва мазлумнинг яхши дуосини олишга ҳаракат қилиш керак.

Мавзуга оид мақолалар
Рўза тутиш уч ҳолатда лозим бўлади 1. Рамазон ойига кириш билан унинг рўзасини тутиш фарз бўлади. 2. давоми...

05:59 / 18.11.2016 5598
  Кириб келган Мавлид ойи муносабати билан Чеченистон Давлат университетида мавжуд факультетлараро давоми...

12:19 / 13.11.2018 3892
Кеча ифтор вақтида мени яна бир бор шукр қилишга ундайдиган воқеа бўлди. Онам ва мен ифторлик қилиб бўлгач, давоми...

18:59 / 25.12.2016 4955
Ёд этайин, Мавлом, сени.  Тоғлар ила, тошлар ила Ёд этайин, Мавлом, сени. Саҳроларда қушлар ила,  Ёд давоми...

21:03 / 18.11.2016 5576