Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша розияллоҳу анҳо билан қилган ҳазиллари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига кириш учун изн сўрадилар. Шу пайт Оиша розияллоҳу анҳонинг овозлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг овозларидан баландроқ чиқаётганини эшитдилар ва кира солиб: «Ҳали овозинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг овозларидан баланд бўлиб чиқяптими?» деб урмоқчи бўлдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳуни қайтариб қолдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу аччиқланиб чиқиб кетганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога: «Кўрдингми, мен сени ана у кишидан қутқариб қолдимми?» дедилар. Бир неча кундан сўнг Абу Бакр розияллоҳу анҳу яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига кириш учун изн сўрадилар. Қарасалар иккилари ярашиб олишган экан. Шунда: «Мени урушларингизга шерик қилганингиздек, тинчлигингизга ҳам шерик қилинглар», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, албатта», дедилар.

Абу Довуд ривоят қилган.

Раҳматуллоҳ Аҳмаджон ўғли

Мавзуга оид мақолалар
Ислом умматига Ўз ҳузуридаги энг улуғ кунларни байрам қилиб берган Роббимиз Аллоҳ таолога ҳамду санолар давоми...

12:48 / 10.08.2019 9187
embedhttpswww.youtube.comwatchv3qP53D4WrjIembed

13:11 / 27.08.2016 7104
ГУНОҲЛАРДАН ХАЛОС БЎЛАЙЛИК, ДЕСАК, ОНАЛАРИМИЗГА ЯХШИЛИК ҚИЛАЙЛИК Баъзан аҳли илмлардан «Қуръони давоми...

11:36 / 21.04.2017 5251
Бир ой тўла рўза тутгандан кейин танангизда нималар содир бўлишини биласизмиБаданингиздан саксон фоиз давоми...

21:01 / 08.04.2023 2830