Люк Бессоннинг мусулмонларга ёзган мактуби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Унинг  Франция мусулмонларига ёзган мактуби «Le Monde» газетасида чоп этилган. Таниқли режиссёр Люк Бессон Франциянинг мусулмон ёшларига  очиқ хат билан мурожаат қиларкан, уларни куч ишлатишдан қайтариб, қўлларига қалам олишни тавсия қилди. Унинг Франция мусулмонларига ёзган мактуби «Le Monde» газетасида 12 январь куни чоп этилган.

  Ундан ташқари, Бессон Франция ҳукуматига қарата ҳам бир-икки оғиз сўз йўллади. Унинг таъкидлашича, «Ҳукумат шундай ечим топиши керакки, ёш ва  йўлини топишга қийналаётган мусулмонларга ўқиш ва иш билан ёрдам берсин»,– деб ёзади «Lenta.ru»

  «Биродарим, ҳозир сен ва сенинг гўзал дининг хорланаётгани, топталаётгани ва айбланаётгани  учун қанчалик кўнглим оғринаётганини билсанг эди, – дейди Бессон мусулмонларга қилган мурожаатида.

— Сенинг кучинг, сенинг ғайратинг,  сенинг мутойибанг, сенинг қалбинг, сенинг биродарлигинг унутилган,– давом этади у. – Бу адолатдан эмас. Бу адолатсизликка эса биз биргаликда чек қўйишимиз керак. Мусулмонларни асоссиз жиҳод ва террор билан боғлашади,– деб айтади Люк Бессон.

Эслатиб ўтиш лозимки, Бессоннинг мактуби Францияда оммавий бўлиб ўтаётган антиислом намойишлари ҳамда норозилик ҳаракатларига қарши ёзилган ўзига хос таъсирланиш жавобидир.

«islam-today.ru» сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
  1914 йилда содир бўлган воқеа шарафига 5 август «Халқаро светафор куни» деб нишонланади. Ушбу кунда Америка давоми...

11:43 / 11.03.2017 4910
Оғир гуноҳи кабира ҳисобланувчи зинони кўпчилик номаҳрам эркак ва аёлнинг жинсий алоқаси сифатида давоми...

18:33 / 27.10.2016 11900
embedhttpswww.youtube.comwatchvY52L8rTCdYAfeatureyoutu.beembed

18:42 / 23.09.2017 5218
Дилфуза КОМИЛ Иш билан банкка бориб, бугунги кунимизнинг фожеасини шундоқ кўрсатиб берган бир ҳолатга давоми...

21:00 / 02.12.2019 4081