Бутунжаҳон ҳижоб куни 10 миллиондан ортиқ аёллар рўмол ўраб чиқишади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бутун дунёдаги мусулмонлар 1 февраль куни нишонланадиган Бутунжаҳон ҳижоб кунига тайёрланмоқда. Шу куни бўладиган тадбирда 10 миллионга яқин мусулмон ва мусулмон бўлмаганлар иштирок этиши кутиляпти.

Бу ҳақида хабар берган «Onislam.net» Бутунжаҳон ҳижоб куни ташкилотчилари Facebookда эълон қилган баёнотдан иқтибос келтирган: «Мақсадимиз — Аллоҳ хоҳласа 2015 йил 1 февраль кунги тадбирда бутун дунё бўйича 10 миллион киши қатнашишига эришиш. Тадбир одамларнинг ҳижоб ҳақидаги маълумотини ошириш, ўзаро тушуниш ва тинчликни қарор топтириш, ҳижобга нисбатан жаҳон бўйлаб диний бағрикенгликни таъминлаш учун кетма-кет учинчи йил уюштирилди.» «Бу кунда биз мусулмон бўлмаган ва ўранмаган муслима аёлларга бир кун давомида ҳижоб кийиб юришни таклиф қиламиз. Бу кунда ҳар бир аёл ўзини ўранган муслима сифатида кўриши ва янги тажриба орттириши мумкин». «Биз бундан кам нарсани кутмаяпмиз. Биз сизга билим олиш ва эркинликнинг бошқача тушунчаларини ҳам синаб кўришни тавсия қиламиз». 1 февраль куни миллионлаб муслималар ва мусулмон бўлмаган аёллар атрофдагиларни ўзларига тоқат билан муносабатда бўлишга чақириш, уларга ўз динлари ҳақида маълумот бериш учун анъанавий рўмолларда дунёнинг 116 давлати кўчаларига чиқиши кутилмоқда. Бутунжаҳон ҳижоб куни тадбирини ўтказиш ғояси биринчи бор Нью-Йоркда яшовчи Назма Хон томонидан илгари сурилган. Бу тадбирда қатнашувчилар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Тадбирдан кейин ҳижобни ўзларида синаб кўрган аёлларнинг маълум қисми Исломни ҳам қабул қиляпти.

Аллоҳ таолодан ўзининг розилигига сабаб бўладиган амалларда бардавом бўлишликни сўраб қоламиз.

Интернет материалларидан

Мавзуга оид мақолалар
Зулқаъда уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг биридирҲижратдан аввалги 53 йил, зулқаъда ойи мил. 571 йил декабрьndash давоми...

00:42 / 22.05.2023 2739
Ислом дини учун кўп йиллар хизмат қилган, Бухоро вилояти Жўйбори Калон аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим давоми...

15:02 / 21.03.2019 3481
18 апрель куни Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юртида аёл ҳакамлар иштирокида мажлис бўлиб давоми...

21:28 / 19.04.2018 3385
Ҳеч бир шахс мусулмон уламолар, мутафаккирлар ва адибларнинг қаламлари битиб кетган, бугунги кунимизгача давоми...

17:36 / 05.03.2017 4348