Чойга қўшиладиган 6 хил фойдали қўшимчалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баҳраманд бўлинг!

  1. Арпабодиён ― томоғингизда қуришни сезсангиз, унинг меваларини чойга қўшиб ичишингиз фойдали.  Бундай чойни йўтал бошланган заҳоти ичишни бошласангиз, тезроқ тузалишга муяссар бўласиз.
  2. Ясмин ― бу ўсимлик организм толиққанда ёрдам беради. Қон босими тушганда уни кўтариш ва иштаҳани очиш хусусиятига эга.
  3. Занжабил ― унинг илдизини  қирғичдан чиқариб ёки бўлакларга бўлиб, чойга қўшиб дамлаш мумкин. Организмни       тетиклаштиради ва моддалар алмашинувини фаоллаштиради.
  4. Тирноқгул ― унинг уруғи бактерияларни ўлдирадиган хусусиятга эга бўлиб, шамоллаш ва ангинада шифо бўлади.
  5. Лаванда ― тинчлантирувчи ҳамда оғриқ қолдирувчи ўсимлик ҳисобланади. Лавандали чой уйқусизлик ва асаб касалликларида ёрдам беради.
  6. Ялпиз ― унинг хушбўй барглари қора чой билан дамланганда тинчлантирувчи ва бўшаштирувчи хусусиятларига эга. Ялпиз овқат ҳазм бўлмаганда, баланд иситмада ҳамда гриппда ёрдам беради. Ялпиз бронх шамоллаганда, томоқ қичиши ва йўтал каби асоратларнинг олдини олади.
Мавзуга оид мақолалар
Ҳурматли Шайх ҳазратлари, қуйидаги саволларга жавоб беришингизни интиқлик ила кутаман «Ҳадис ва Ҳаёт» давоми...

14:58 / 15.10.2016 10281
Гулобод Қудратуллоҳ қизи 1964 йил 27 октябрда Қозоғистон Республикаси  Чимкент шаҳри Сайрам туманида давоми...

10:28 / 30.01.2017 12580
МЕНИНГ ОРЗУИМДАГИ ТАЪТИЛ Таътил жуда маззада Лекин унда ўртоқларинг ва устозларингдан йироқ бўлганинг давоми...

18:02 / 05.05.2017 10854
Россиянинг Динлараро кенгаши дунё динларининг муқаддас матнлари кўргазмасини  Петербург Эрмитажида давоми...

21:41 / 25.02.2017 4166