Сизларга ҳурлар... бизларга-чи ?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёл: Ҳар сафар Қуръони Каримни ўқиган вақтимда Аллоҳ таолонинг эркакларни  жаннатдаги ҳуру ийнлар билан қизиқтиришидан ҳайратга тушаман. Аллоҳ азза ва жалла биз аёлларни жаннатдаги эркаклар билан қизиқтирмайди. Нега муомалада бундай ажратиш?  Аллоҳ эркакларни алоҳида неъмат билан  ато қилган-у, лекин аёлларга шу каби неъмат берилмаган?

 Олим: Саволингиз жуда ўринли. Лекин мен сизга бу масаланинг баъзи муҳим жиҳатларини изоҳлаб бераман.

 Фозила синглим, Аллоҳ таоло башарнинг яратувчисидир. Ва У Зот уларга қандай хитоб таъсир қилишини яхши билади. Ўзингиз билганингиздек,  эркаклар тили аёлларникидан фарқ қилади.  Мисол учун, сиз ўғлингизга «катта бўлганингда, сени чиройли солиҳа қизга уйлантираман», дейсиз. Лекин қизингизга «катта бўлганингда,  сени чиройли йигитга узатаман», демайсиз-ку.

Аёл: Бу гапингиз – ҳақиқат.

Олим: Чиройли кўриниш билан эркакларни ҳаракатлантириш мумкин. Аёллар эса чиройли ахлоқ ва ҳислар билан ҳаракатлантирилади.

Аёл: Ундай бўлса, аёллар афзал экан.

Олим: Бу масалада афзалликнинг алоқаси йўқ. Бу масала икки жинсдагиларнинг орасидаги фарқдадир.  Эркаклар кўпинча истовчи бўлишади. Аёллар эса истак бўлишади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло жаннатдаги ҳурларнинг сифати билан эркакларнинг ҳисларини уйғотиб, уларни ҳаракатлантиради. Бунда аёлларнинг ҳеч қандай афзаллиги йўқ. Чунки Аллоҳ кимни нима билан таъсирлантиришни билади.

Аёл: Лекин баъзида аёллар истовчи, эркаклар исталувчи бўлишади. Шундай эмасми?

Олим: Эҳтимол, лекин бу нодир ҳолатдир. Ислом шариати афзал ва умумий ҳукмларни туширгандир.

Аёл: Лекин сиз бу таҳлилда аёлларнинг эркакларга нисбатан шаҳвати мавжуд эмас демоқдасиз.

Олим: Сўзингиз нотўғри. Аллоҳ таоло Одил, Ҳаким ва Алиймдир. Бу исм ва сифатларга эга Аллоҳ таоло ҳеч бир жонга ҳеч қачон зулм қилмаслигига ишонишимиз лозим.

Аллоҳ таоло жаннатда эркаклар учун аёлларни тайинлади ва уларни ҳуру ийнлар деб атади.  Шунингдек, Роббимиз  аёлларга ҳам зулм қилмайди ва уларга хоҳлаган нарсаларини тайинлади.

Аёл: Сизни тушунишимча,  бизлар ҳам эркаклар кабимизми? Ва Аллоҳ таоло бизларга ҳам лаззатланадиган нарсаларни берганми?

Олим: Бундан монеълик қилинганмисиз?   Аллоҳ таолонинг бу ҳақдаги каломини ўқимаганмисиз: «Уларга унда нафслари хоҳлаган ва кўзни лаззатлантирадиган нарсалар бордир».

Бу ердаги хитоб эркак ва аёллар учундир. Ва жаннатда нафсларингиз хоҳлаган барча нарсалар мавжуддир. Аллоҳ таоло аёлларга хитобида бундай нарсаларни батафсил баён қилмаган. Чунки Аллоҳ аёлларга таъсир қиладиган ва  динларини қувватлайдиган тилни билади.

Аёл: Бу суҳбатдан кўнглим тўлди. Зикр қилганингиздек, Аллоҳ ҳеч бир жонга зулм қилмас ва ҳар бир жинсга ўзи хоҳлаган нарсасини беради ва уларни жаннатида яхши кўради.

Олим: Сизнинг гапингизга илова қиламан. Агар сиз жаннатга кирсангиз, ҳурлардан афзал бўласиз. Чунки ҳурлар жаннат аҳли учун яратилгандирлар. Сиз эса жаннатга амалларингиз ва Аллоҳнинг раҳмати ила кирасиз.

Аёл: Нафсимиз хоҳлаган нарсалар бизлар учун жаннатда бўлиши қандай яхши.

«Islamstory» саҳифасидан олинди.

Араб тилидан Назокат таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Қиш ойлари ўзининг салқинлиги, кечалари узоқ давом этиши, кундузлари қисқалиги билан ибодатга кўнгил давоми...

12:46 / 27.11.2019 4994
БУГУННИНГ ҚАҲРАМОНИМуҳтарама мухлисалар Сизнинг эътиборингизга қория Гита Резаханова билан олиб борилган давоми...

22:54 / 10.05.2020 4238
Бугун Тошкент шаҳрининг учта ҳудудида Қуръон мусобақаси ўтказилаётганини аввал маълум қилган эдик. давоми...

15:39 / 14.02.2018 4545
Гоҳида ёш болалар беш вақт намозни тўлиқ ўқишнинг уддасидан чиқа олмайдилар. Шу борада шариат ва усули дин давоми...

09:28 / 12.02.2017 7348