Канадада биринчи марта Ҳалол Таомлар фестивали бўлиб ўтади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

1-2 июнда Канаданинг Торонто шаҳрида биринчи марта Ҳалол Таомлар Фестивали –« HALAL FOOD FЕST» бўлиб ўтади. Унда Монреал, Оттава, Калгари ва шунингдек, Қўшма Штатлардан ҳам қатнашувчилар келиши кутилмоқда.

Торонтодаги Халқаро Марказда Ислом қоидаларига биноан, ҳалол маҳсулотлардан тайёрланган италянчадан тортиб то японча таомларгача истеъмол қилиш ва тотиб кўришни таклиф қиладиган 60 дан ортиқ стендлар қўйилади. Ташкилотчилар, шунингдек, семинарлар, кўргазмалар ва танловлар ҳам режалаштирганлар. Фестиваль ҳомийларидан бўлган Канада Сут маҳсулотлари Бирлашмаси« DAIRY FARMERS of CANADA» сирлари ҳақида семинар ўтказиб, бу маҳсулотлардан тотиб кўришни, шунингдек, ҳалол ширинликлардан ва Канада қанд заводи «REDPATH SUGAR» томонидан ўтказиладиган кўргазмаларни ташкил қилишни ҳам режалаштирган. «Halal Focus»нинг хабар беришича, ушбу икки кунлик фестивалда қатнашиш учун минглаб одамлар рўйхатдан ўтганлар ва уларнинг сони ошиб бормоқда. Фестиваль қатнашчиларига шу билан биргаликда Торонто Мусулмонлари Маркази томонидан Рамазон ойи арафасида ташкил қилинадиган хайр-саҳоват кўрсатишларига имкон туғилади.

17 май

«Ислам для всех» дан олинди.

Муслима Робиъа

Мавзуга оид мақолалар
Суннат. Шариат жазм этмасдан талаб қилган, уни қилган одам савоб олиб, қилмаган мазаммат давоми...

12:29 / 21.04.2017 4998
ТАҚДИРИМГА ТАЪСИР ЭТГАН ПРОФИЛЬ мақола ижтимоий тармоқларга бағишланган. Iқисм Одатга кўра, ишларимни давоми...

17:44 / 27.02.2017 9500
   Аёл гўзаллик, садоқат ва меҳрмуҳаббат рамзи. Аёл бу, меҳрибон она, садоқатли умр йўлдош, оқибатли опа ё давоми...

08:36 / 14.02.2017 9357
Қурбонлик қурбон ҳайити кунларида қўй, эчки ё мол сўйиб амалга ошириладиган ибодатдир. Бунга «Удҳийя» давоми...

17:57 / 14.02.2017 4824