Швед мусулмонлари Рамазонда ҳар куни 21 соатдан ортиқ рўзадор бўладилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Швециянинг қутб доирасига яқин жойда жойлашган Лулео шаҳри мусулмонлари Рамазонда кунига 21 соатдан ортиқ рўзадор бўладилар. Бунда Рамазон пайтида бу кўрсаткич энг кўп вақт мобайнида таомланиш ва ичимликдан сақланишнинг энг узоқ давоматларидан биридир, деб эътироф этиш мумкин.

Бу ерда қуёш уфқ ортига кетмаслиги сабаб, саҳарлик қилиш ва ифторлик кун ёруғлик вақтида амалга оширилади, деб ёзади World Bulletin Лулео шаҳрида ифторлик 22.50 да бошланади, таровеҳ намози 23.28 да ўқилади. Саҳар (имсак) 1.37 да бўлганлиги сабабли ифторлик саҳарликдан фақат 3 соатгина фарқ қилади. Шунинг учун мусулмонлар ифторликдан 38 минут ўтиши биланоқ таровеҳга шошилишлари керак. Швециянинг шимолий-шарқ томонида, Болтиқ денгизининг Ботник кўрфазига жойлашган, аҳолиси 75 000 кишидан иборат бўлган шаҳарнинг аҳолиси орасида мусулмонлар камчилик эмас. Улар Туркия, Афғонистон, Покистон, Эрон, Ироқ, Сурия ва Тунисдан келганлар. Лулеода шаҳар мусулмонлари томонидан қурилган, катта бўлмаган масжид ҳам мавжуд. Шаҳар Ислом Жамияти вакили Айсе Дуярнинг айтишича, ушбу масжид барча мусулмонларни сиғдира олмайди. Шу сабаб 2011 йили жамият томонидан янги масжид қурилиши учун ер ажратилди. «Муниципалитет лойиҳамизни маъқуллади. Агар биз уни амалга оширсак, у жаҳондаги энг шимолий масжид бўлади», дейди у.

     «Ислам для всех»,  12 июль,

  Муслима Робиъа тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Бизни иймонга чақирган, Қуръон билан ҳидоят қилган, фазлэҳсони ила дуоларимизни қабул этган, фақат Унгагина давоми...

19:02 / 04.02.2019 8541
Бу саволга жавоб излашимиз учун биз яшайдиган сайёра бўлмиш Ер ҳақидаги баъзи маълумотларни эсга олишимиз давоми...

21:00 / 18.08.2019 2545
gallery linkfile ids8528,8527 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим 1 Ногаҳон нохуш хабар жон ўртади, Ғуссадин бори юраклар давоми...

07:14 / 09.02.2017 5757