Шайхдан ёдгорлик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум. Охирги кунлар қизимни бир кунда неча бора кўрсам, ҳар сафар Шайхни эслайман…

Мен Япониянинг пойтахти Токио шаҳрида яшайман. 2013 йил ёзда қиз фарзандли бўлдим. Нима исм қўйишга иккиланиб, Шайх Ҳазратларининг электрон почтасига хат ёздим. Лекин  2-3 кун ичида исм қўйиш лозим бўлган вазиятда мендек бир оддий одамнинг хатларига жавоб ёза олармиканлар, деган хаёл бор эди.

Натижа ўйлаганимдан анча бошқача бўлди. Хат ёзган куним эртасига электрон почтамни очсам, Шайх ҳазратларидан  қуйидаги жавоб келган экан: «Табриклаймиз!  Аллоҳ таоло қизингизнинг ризқини улуғ, мартабасини баланд қилсин! Муслима исми жуда яхши».

Жавобни олиб ниҳоятда қувониб кетдим. Наҳотки мендек одамнинг хатига жавоб ёзишга, чин дилдан исм қўйиб беришга вақт топа олдилар деб…

Муслима қизим менга Шайхнинг қолдирган кўплаб асарлари, илмий мерослари билан биргаликда ёдгорлик бўлиб қоладиган бўлди.

Шайх Ҳазратлари қизимга исм қўйишда қилган ниятлари ижобатга бўлишини сўрайман.

Аллоҳ таоло Шайх ҳазратларини Ўз раҳматига олиб, фирдавс жаннатларида мақомларини олий қилсин! Омин.

 Тўлқин Раҳимов

Мавзуга оид мақолалар
Йилимиздаги 12 ой мисоли Яъқуб алайҳиссаломнинг 12 фарзандига ўхшайди. Яъқуб алайҳиссаломнинг энг севимли давоми...

07:52 / 26.12.2016 3732
Керакли маҳсулотлар лаваш нони, 200 г товуқ ёки мол гўшти, 1та пиёз, 1 та помидор, 100 г бринза, 2 та салат барги, кўк давоми...

14:02 / 25.01.2017 7849
Омск шаҳри  ва Омск вилояти мусулмонлари марказлаштирилган диний идораси 16 март 2015 йил Ассалому алайкум давоми...

08:47 / 03.02.2017 6405
    Бир неча йиллар олдин, ҳомиладор бўлган қўшнимизнинг аёли «Фарзанди дунёга келгач, уни фарзандсиз давоми...

10:04 / 07.02.2017 7186