Япония университети талабаларга ҳалол овқатлар тақдим қиляпти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Япония пойтахтида жойлашган университетлардан бири, талабалар учун ҳалол ошхона очди. Таомномага шариат талабларига мувофиқ тайёрланган гамбургерлар, товуқ гўшти билан гуруч киритилган. «Университетимизда турли мамлакатлардан келган талабалар кўплиги сабабли, улар учун муҳитни яхшилашга ҳаракат қилаяпмиз», – дея изоҳлайди олий ўқув масканининг матбуот  хизмати. «Islam.news.ru» порталининг хабар беришича, ҳалол овқатларни  2010 йилда Токио университети, 2014 йилда эса Яманаши университети таомномага киритишган. «Шу пайтгача тушликни дўкондан сотиб олишимга тўғри келар эди. Одатда, ҳалол овқат оддий овқатдан кўра қимматроқдир. Аммо  университет ошхонасидаги тушликлар ширин ва арзонроқдир», – дейди индонезиялик  21 яшар талаба Панжи Пурди.

«islam.ru» сайтидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса, унинг кечасини бедор давоми...

15:54 / 10.05.2017 11465
   Ҳар куни кичик ўғлимни боғчага олиб кетаётганимда мени турлитуман саволларга кўмиб ташлайди . Баъзан давоми...

11:52 / 27.02.2017 6361
Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, мустақиллик шарофати билан диний адабиётларимиз кўпайиб, давоми...

14:00 / 31.10.2019 4557