Аллоҳ қалбларингиздагини билади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аммо улар Аллоҳ уларга назар солишини ўйламайдиганлар, Аллоҳ уларнинг амалларидан хабардор бўлишига парво қилмайдиганлардир… Маъсиятларни қиладиган аъзолар, албатта, зиддига гувоҳлик беришини ва шарманда қилишини ўйламас. الْيَوْمَ نَخْتِمُعَلَى أَفْوَاهِهِمْ وَتُكَلِّمُنَا أَيْدِيهِمْ وَتَشْهَدُ أَرْجُلُهُمْ بِمَا كَانُوايَكْسِبُونَ65} Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур. (Ясин, 65) Субҳаналлоҳ! Қўлларини ким гапиртириб қўйди? Оёқларини ким гапиртириб қўйди? Албатта, Аллоҳ азза ва жалла! Аллоҳ таоло айтади: حَتَّى إِذَا مَا جَاؤُوهَا شَهِدَعَلَيْهِمْ سَمْعُهُمْ وَأَبْصَارُهُمْ وَجُلُودُهُمْ بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ {20} وَقَالُوا لِجُلُودِهِمْ لِمَ شَهِدتُّمْ عَلَيْنَا قَالُوا أَنطَقَنَا اللَّهُ الَّذِيأَنطَقَ كُلَّ شَيْءٍ وَهُوَ خَلَقَكُمْ أَوَّلَ مَرَّةٍ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ{21} Ниҳоят, унга етиб келишгач, қулоқлари, қўллари ва терилари қилиб ўтган амаллари ҳақида уларга қарши гувоҳлик берадилар. Улар терларига:«Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердингиз?»–дедилар. У(тери)лари:«Ҳар бир нарсани нутқ қилдирган Аллоҳ бизни ҳам нутқ қилдирди...»дедилар. (Фуссилат, 20–21) Аллоҳдан ўзга Зот йўқ, Аллоҳ қандай буюк Зот?! Сен, эй синглим, ўша қийин кунда аъзолар тилга киришини эсла, ўша қарашларга ҳасрат бўлсин, ўша гапларга афсус бўлсин. وَإِنَّ عَلَيْكُمْ لَحَافِظِينَ {10} كِرَاماًكَاتِبِينَ {11} يَعْلَمُونَ مَا تَفْعَلُونَ {12} Ҳолбуки, сизнинг устингиздан кузатиб турувчилар бордир. Улар ҳурматли ёзиб тургувчилардир. Улар нима қилаётганингизни биладир. (Инфитор, 10–12) Уларга бирор нарса махфий бўлмас, фаришталар руҳинг ҳаётдан чиққунига қадар амалларингни ёзишда бардавом бўладилар. Вафот этганингдан кейин, китобинг тугайди, лекин у билан учрашишинг бор. Маҳшар ерида сенга ўша китоб берилади. Аллоҳ дейди: اقْرَأْ كَتَابَكَ كَفَى بِنَفْسِكَ الْيَوْمَ عَلَيْكَ حَسِيباً{14} Китобингни ўқи, бугунги кунда сен ўзингга ўзинг ҳисобчиликка кифоя қилурсан. (Исро, 14) Муслима синглим, нимани ўқишингни ўйлаб кўр. Эй, ҳаром қилинган нарсалар устида бедор бўлувчи, фаришталар амалларингни ёзиб борганини билганмидинг? Эй тамаки чекувчи! Фаришталар хатоларингни ёзганини биласанми? Эй намоз ўқимай ухловчи, фаришталар амалларингни ёзишини эсладингми? Эй синглим, фаришталар зиддингга ҳамма нарсани ёзади. Ўша китобни, қиёмат куни, шарманда бўлинадиган кунда ўқийсан. إِنَّا أَنذَرْنَاكُمْ عَذَاباً قَرِيباً يَوْمَيَنظُرُ الْمَرْءُ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُ وَيَقُولُ الْكَافِرُ يَا لَيْتَنِي كُنتُ تُرَاباً {40} У кунда ҳар киши қўли тақдим қилган нарсага назар солади. (Набаъ, 40) Маъсиятни енгиш учун ёрдам берувчи омиллар: 1 – Дуо – энг буюк даво, ҳар қандай балога кифоя қилувчидир. 2 – Уриниш. Маъсиятни тарк қилиш бир кеча-кундузда бўлади, деб ўйлама! 3 – Маъсиятнинг оқибатлари ва натижаларини билиш. 4 – Маъсиятни келтириб чиқарадиган омиллардан йироқ бўлиш. 5 – Ёмон шерикдан ҳазар қилиш. Чунки баъзи кишилар маъсиятни тарк этишни хоҳлайдилар, лекин дўстлари уни маъсиятга ундайдилар. 6 – Бирдан ўлим келишини эслаш. كُلُّ نَفْسٍ ذَآئِقَةُ الْمَوْتِوَإِنَّمَا تُوَفَّوْنَ أُجُورَكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَمَن زُحْزِحَعَنِ النَّارِ وَأُدْخِلَ الْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ وَما الْحَيَاةُ الدُّنْيَاإِلاَّ مَتَاعُ الْغُرُورِ {185} Ҳар бир жон ўлимни тотгучидир. (Оли Имрон, 185) 7 – Қабрга қўйилишингни эсла, ўша ерда аҳлинг ва соҳибларинг сени тарк қилишади, лекин амалларинг сен билан қабрингга киради. 8 – Аллоҳга рўбарў бўлишни эсла, Аллоҳнинг тўғрисида турасан! Телевизор кўриб бедор бўлувчи, намозларга ухлаб қолувчи, Аллоҳга қасамки, рўпарасида турасан! وَاتَّقُواْ يَوْماً تُرْجَعُونَ فِيهِ إِلَىاللّهِ ثُمَّ تُوَفَّى كُلُّ نَفْسٍ مَّا كَسَبَتْ وَهُمْ لاَ يُظْلَمُونَ {281} Аллоҳга қайтариладиган кунингиздан қўрқинг. (Бақара, 281) 9 – Агар маъсиятни тарк қилишни истасанг, сиротдан ўтишни эсла. 10 – Қиёмат куни қўйиладиган тарозуни ва унда яхшилик ва ёмонликлар ўлчанишини эсла. 11 – Эни бир ой, бўйи бир ойлик масофа бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўладиган ҳавзни эсла. 12 – Дунёни ҳақирлигини билиш. كُلُّ نَفْسٍ ذَآئِقَةُ الْمَوْتِوَإِنَّمَا تُوَفَّوْنَ أُجُورَكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَمَن زُحْزِحَعَنِ النَّارِ وَأُدْخِلَ الْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ وَما الْحَيَاةُ الدُّنْيَاإِلاَّ مَتَاعُ الْغُرُورِ {185} Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас. (Оли имрон, 185) 13 – Кучли ирода. 14 – Роқиб исмини эсла. Аллоҳ сени муроқаба қилади. 15 – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақида(умматимдан бир қавм келадики, яхшиликлари тоғлар каби, Аллоҳ уни тўзиган чанг каби қилур) деганлардан бўлиб қолишдан ҳазир бўл. 16 – Аъзоларни сени зиддингга гувоҳлик беришини эсла, ҳар қайси маъсиятни қилишдан аввал ўйла. 17– Фаришталар амалларингни ёзиб туришини эсла, фаришталар амалларингни ва гуноҳларингни ёзурлар.  
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Эй Аллоҳ Фақат Ўзингга ибодат қиламиз, фақат Ўзингдан ёрдам сўраймиз. Тўғри давоми...

10:28 / 08.04.2019 7120
Эмизувчи аёл болани сутдан чиқармоқчи бўлса, астааста овқат бериб бориши ва уни тўсатдан бир дафъада давоми...

16:40 / 27.11.2016 5370
  Бугун 5 июль куни эрта тонгдан Ҳилолнашр нашриётининг бош дўконида уч ой ўтиб, яна Қуръон китоби сотувга давоми...

15:16 / 05.07.2018 3009
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ойу ўн давоми...

12:15 / 29.11.2016 3816