Қария аёлнинг Аллоҳга бўлган ишончи...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўтмишда тақводор бир кампир бўлган экан. Ҳақиқатан, тақвоси мустаҳкам, ҳар ишда Аллоҳни васийла қиладиган, ҳар ишда Унга юзланадиган қария кампир...

Ҳар куни эрта саҳарлаб ҳовлисига чиқар, қўни-қўшнисига ҳам эшитиладиган қилиб дуо қилар экан:

«Аллоҳим! Бизга берган мана шу неъматларинг учун чексиз шукроналар бўлсин! Ўзингга ҳамду-санолар бўлсин!»

Бу кампир дуо қилиб бўлиши билан, ҳар сафар қўшни аёлнинг ҳам овози эшитилар экан:

«Аллоҳ йўқ, ҳей кампир. Аллоҳ йўқ» (Ҳошо)

Бундай оғир гаплардан кампирнинг дили оғриса ҳам, асаблари таранг бўлса ҳам, ўз одатини тарк этмас, яна ҳар куни овози борича, чин дилдан дуо қилаверар экан.

Хуллас, буни ёқтирмайдиган ўша қўшни аёл кунларнинг бирида кампирни масхара қилмоқчи бўлибди.

Дўконга бориб, турли-туман мева-чевалар, сабзавотлар, нон, озиқ-овқат маҳсулотлари олиб, халталарга жойлабди ва кампирнинг эшиги ёнига қўйиб кетибди.

Эртаси куни кампир эшикни очиб, турфа хил неъматларни кўргач, ўзида йўқ ҳурсанд бўлиб, баланд овозда дуо қила бошлабди:

«Сенга чексиз шукрлар бўлсин, Аллоҳим! Юборган ушбу неъматларинг учун, берган ризқларинг учун чексиз шукрлар бўлсин...»

Шу пайт, дарахт ортига яшириниб, уни кузатиб турган қўшни аёлнинг овози эшитилибди:

«Эҳ, қариган кампир-а. Айтдим-ку Аллоҳ йўқ деб! (Ҳошо) Бу неъматларни Аллоҳ эмас, мен олиб келдим!»

Шунда тақводор қария асло таажжубланмай, дебди:

«Эй Меҳрибон Роббим! Сенга нақадар кўп шукр қилсам ҳам, оздир! Ҳам ушбу неъматларингни юборибсан, ҳам пулини мана бу шайтонсифат бандангга тўлатибсан!

Сенинг борлигингга доимо ишонганман ва бундан кейин ҳам то умримнинг охиригача ишониб яшайман, Аллоҳим...»

 

Энг ожиз банда

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг меҳмонлари, ҳажингиз МУБОРАК   Кечагина Аллоҳ таолонинг инояти билан дунё мусулмонлари давоми...

22:18 / 21.09.2017 18930
embedhttpswww.youtube.comwatchvf1wstI1NGDgembed Мен ҳам инсониятнинг бир аъзосиман.  Аниқ биламан, агар мен Аллоҳ азза ва жаллани давоми...

14:42 / 25.03.2019 3899
Муборак Рамазон ойи муносабати билан ўтказиладиган навбатдаги танловни эълон қиламиз. Танлов шартига давоми...

21:17 / 03.05.2019 3386
Жек Бастон 1970 йилнинг 31 августида Калифорниянинг Окланд шаҳрида туғилган. У дастлабки таълимни Окланддаги давоми...

16:34 / 23.12.2016 3834