Рамазонда Аллоҳнинг шиорларини муҳофаза қилинглар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

    Албатта, бу енгил кунлардир. Бизларга Аллоҳнинг улуғ ойи муборак Рамазон ойи кириб келяпти. Аллоҳ субҳанаху ва таоло бу ойни муҳаббат хабарчиси, раҳмат элчиси ҳамда мағфиратни билдириш ойи бўлишини хоҳлади. Бу ой фазилатини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутбасининг аввалида халққа шундай билдирди: «Эй одамлар! Сизларга буюк ой кириб келяпти. Аллоҳ сизларга бу ойнинг рўзасини фарз қилди. Кечалари уйғоқ бўлишни сизлар учун суннат қилдим». Сўнгра сўзларида давом этиб бу ойни кўнгил сўраш ойи экани, яъни яхшилик, бошқаларга ёрдам қўлини чўзиш ойи ва раҳим-шафқат ойи экани ҳамда бир-бири билан тортишиб қолганлар ислоҳга келадиган, узилиб қолганлар боғланадиган, дўстлик ва биродарлик туйғулари кенгаядиган ой эканини васф қилиб берди. Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойнинг нишонларини ўз сўзлари билан  шундай васф  қилдилар: «Эй яхшилик истовчи кутиб ол. Эй ёмонлик тиловчи, чеклан». «Эй яхшилик истовчи кутиб ол», ўзинг билан Аллоҳнинг бандалари ўртасида меҳрибонлик алоқаларини ҳамда дўстлик ва биродарлик йўлакларини кенгайтир. «Эй ёмонлик тиловчи, чеклан», Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бандаларидан зарарларингни чеклаб қўй. Инсонларга ва Аллоҳ таолонинг бирорта бандасига зулм ва озорларинг чангалини ёйишга урунмагин. Мана шу Расулуллоҳ айтган, балки Рамазон ойининг нишони эканини эълон қилган сўзининг маьносидир. «Эй яхшилик истовчи, кутиб ол. Эй ёмонлик тиловчи, чеклан». Бу сўзни айтган Расул, иттифоқ қилинган саҳиҳ ҳадисдаги ушбу сўзни ҳам айнан ўзи айтган:

«Инсонларга раҳим қилмаган кишиларга Аллоҳ таоло ҳам раҳим қилмайди».

Бу муборак ойни Аллоҳ азза ва жалла яхши кўрган мазмундан бўшатиб қўйишга уринган ва бу орада бандаларига юборган марҳаматдан Рамазонни бўшатиб қўйишни хоҳлаган ҳамда Аллоҳ субханаҳу ва таоло бу ойнинг белгиси қилган меҳрибонлик ва кўнгил сўрашни йўқ қилиб, бунинг ўрнига қўрқитиш, фитналар ҳамда уруш ва вайрон қилиш сабабларини ёйиб тарқатишни истаган кишининг натижаси нима бўлишини кўрасиз. Рамазон оқшомларида Аллоҳ таолонинг масжидларига келиб, кейин масжидни обод қилувчи намозхонлардан холи бўм-бўш қолдириб ортига кетган кишиларнинг натижаси нима эканини кўрасиз. Рамазон кечаларининг ҳар кечаси кўча ва ҳиёбонларга келиб у ерда ҳеч-ким қолмаганидан кейин ёки Аллоҳнинг уйларига интилувчиларни ҳаммаси ҳол тили билан, «Рози бўлишинг учун Мен сенга шошдим, эй Роббим»,   (Тоҳа, 84.) деб, у ердан тарқалиб бўлганидан кейин кетадиган кишилар натижаси нима эканини кўрасиз. Рамазон кечалари Аллоҳ таолонинг масжидларига келиб, у ерни нур сочиб турган намозхонлардан бўшаб қолганидан кейин хайрлашиб уларни кузатиб масжидда қоладиганларнинг натижаси нима эканини кўрасиз. Муборак Рамазон кечалари кўчаларда чорловчи ҳам эшитувчи ҳам қолмаганидан кейин кетадиганлар натижаси нима бўлишини кўрасиз. Рамазон кечаларини қоим қилиш учун мусобақа қилувчилар қаерда? Шахримиз тарихида биринчи марта бугунги кун каби Рамазонга нисбатан мана шундай холатда бўлиши мумкинми? Ҳа, тарихида биринчи марта. Хатто салбчилар уруш қилган кунларда ҳам бу ойдан ҳайиқиб, унинг қадр-қийматини билганлар. Рамазон келса ҳам, уммат ҳолатининг тили унга узр айтса. Масжидлар Рамазон келишига тайёр бўлмаса, кўчалар ўз чиройини зиёда қилиб Рамазонни кутиб олмаса, мана шу ақлга тўғри келадими?!  Аллоҳнинг уйларига намоз ўқиш учун интилган одамларни бугунги кунда уйларида ушланиб қолаётганларини кўришимиз ақлга сиғадими?! Ҳурматли биродарлар, кириб келаётган Рамазонимизда масжидларни одам йўқлигидан хувиллаб қолишига сабабчи бўлиб қолманглар. Аллоҳ азза ва жалланинг уйларига мусобақалашиб борувчи кишилардан шаҳримиз кўчаларини бўшаб қолишининг биринчи сабабчилари бўлиб қолманглар. Аллоҳ таолонинг китобини тиловат қилувчилар овозларини ўчиб қолишига сабабчи бўлманглар. Муборак Рамазон ойи асносида шаҳарнинг ўнг-сўлига қўрқиб қарашимизга ва гўё шаҳарни: «Бу йил сенинг бизга ҳеч алоқанг йўқ ва бизнинг ҳам сенга хеч қандай алоқамиз йўқ»,– деб, Рамазонга узр айтишига сизлар сабабчи бўлманглар. Мусулмоннигн бу ишга сабабчи бўлиши ақлли иш бўладими? Кейин нима учун буларнинг барини жиҳод номи билан қилади? Рамазон шиорларига қарши курашган жиҳодни биласизларми? Муборак ушбу ой ҳақида Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Эй яхшилик истовчи, кутиб ол. Эй ёмонлик тиловчи, чеклан!» - деб айтган шиорига қарши курашган жиҳодни кўрганмисизлар? Жиҳоднинг тегирмони тинч ва хотиржам яшаётган мусулмонлар устида айланганини биласизларми? Ўз дўстларини назарга илмай уларга қарши чиқган жиҳодчини кўрганмисиз? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳиҳ ҳадисда айтади: «Умматимнинг қай бири умматимга қарши чиқиб мўмини ўзини тиймаса, уларнинг яхши ва ёмонини фарқига бормаса, аҳд эгаси вафо қилмаса, у менинг умматимдан эмасдир, мен ҳам ундан эмасман». Мен яна бир бор айтаман: Мусулмон дўстларимиз тез орада уйғонадилар ва яқинда: «Бизни сенга ҳеч алоқамиз йўқ, биз шайтон эшигида сен учун аскар эмасмиз, бизни қанчалик нодон деб ҳисобласанг ҳам сенга аскар бўлмаймиз, - деб айтадилар». Ушбу сўзимни айтиб Аллоҳдан мағфират сўрайман.  

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутий хутбасидан. 22 июл 2011 йил 21 Шаъбон

Эшонгузар жоме масжид имом хатиби Абдуллажон Ғуломов таржимаси. 13 июнь 2015 йил

Мавзуга оид мақолалар
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:48 / 11.05.2023 1067
Аллоҳ розилиги учун тутиладиган хоҳ Рамазон рўзаси бўлсин, хоҳ нафл рўза бўлсин, иккаласи улкан ибодатдир. давоми...

19:32 / 25.12.2016 3380
gallery ids31506,31508,31507,31510,31509,31512,31513,31511,31515,31516,31517,31518,31519,31520,31521,31522,31523,31514

07:33 / 10.02.2018 3747
НьюЙорклик мусулмонлар, христиан ва яҳудий оилаларнинг болалари билан тенг ҳуқуққа эга бўлишга давоми...

15:54 / 24.01.2017 2787