Уч амал борки....
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уч амал борки, уларнинг ажру савоби улканлигидан Қиёмат куни ҳатто тарозуга ҳам сиғмайди. 1. Одамларнинг хатоларини кечириб, афв этиш. Аллоҳ таоло Шўро сурасининг 40- оятида:

فَمَنْ عَفَا وَأَصْلَحَ فَأَجْرُهُ عَلَى اللَّهِ

«Ким (интиқом олишга қодир бўлгани ҳолда) афв этса ва (ўртани) ислоҳ қилса, бас, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир», деди ва бу амал шунчалик буюклигидан ҳатто унинг ажру мукофотини чегараламади. Бас, чексиз ажрларни қўлга киритмоқчи бўлсангиз, кечиримли бўлингиз! 2. Сабр. Аллоҳ таоло Зумар сурасининг 10- оятида:

إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُمْ بِغَيْرِ حِسَابٍ

«Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур», деди ва ушбу амал учун ҳам ажру мукофотни чегараламади. 3. Рўза. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло: «Одам боласининг барча амали ўзи учундир, фақат рўза бундан мустасно. Чунки у мен учундир ва унинг ажрини Ўзим бераман», дейди», дедилар. Бу ерда ҳам ажр чегараланмади. Қиёмат куни нидо қилувчи: «Ажрлари Аллоҳнинг зиммасида бўлган зотлар қани?» – деб нидо қилганида сабр қилувчилар, рўза тутувчилар ва одамларни афв қилувчи бўлган зотлар нидо қилувчига пешвоз чиқурлар. Бас, Рўза тутингиз, Сабр қилингиз ва одамларни Афв қилингиз! Аллоҳим сизу бизни, ота-оналаримизни ва барча мусулмонларни Қиёмат куни ўша нидо билан чақириладиган зотлардан қилсин!

Интернет материаллари асосида тайёрланди

 
Мавзуга оид мақолалар
Канаданинг Эдмон шаҳри Ички Ишлар Бошқармаси АҚШлик  мусулмон аёлга полиция офицери лавозимини  таклиф давоми...

13:16 / 06.02.2017 6212
Африканинг Малави давлатида муслималар олий даражада қўллабқувватланди. Ўтган дам олиш куни Малави давоми...

12:02 / 16.11.2017 5972
Хорлик шохлари фақатгина тамагирлик уруғидан гуркираб ўсар Бу ҳикмат «Мусулмонлар нeга бунчалик хор давоми...

14:00 / 13.02.2019 4994
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «У киши хушбўй нарсани қайтармас эди ва Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

21:55 / 19.11.2016 3686