Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Рамазон шарифнинг файзли кунларидан яна бирида сиз, азизаларимиз билан ҳамсуҳбат бўлиш бахтига муяссар қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
Сайтимизнинг бугунги кун Рамазон суҳбатлари, сиз, муҳтарама фойдаланувчиларимизнинг талабларига биноан, яна кўпхотинлик мавзуси остида давом эттирилиши белгиланди.
Шу муносабат ила сизларга яна бир воқеа тафсилотини тақдим қиламиз. Азиз муслималар, биз ушбу кўпхотинлик борасида ўз хожалaримизга қатъий жавоб беришга бироз шошмаслигимизни тавсия қиламиз. Зеро, шошқалоқлик билан Аллоҳ бизга тақдим қилган тақдирнинг ҳикматини англаш фурсатидан бебаҳра бўлиб қолмайлик.
...................
Иккинчи хотин. Бу сўзлар худди чақмоқдек қулоқларим остида янгради. «Иккинчи хотинни нима қилади? Наҳотки энди олдингидек мени ёктирмаётган бўлса? Ҳеч қачон! Ҳеч қачон у хотинни қабул қилмайман! Агар иккинчи хотинни хоҳласангиз, майли, аммо мен уйдан кетаман».
Бу сўзларни бир неча йиллар олдин, эрим иккинчи хотинга уйланмоқчи эканлигини айтганида гапирган эдим. У аёлнинг 4 нафар фарзанди бор ва ажрашганига ҳам кўп бўлмаган экан. Эримнинг гапларига кўра у аёл жуда қийин аҳволда колган, пули йўқ, болларини қандай боқишни билмаётган экан. «Болаларнинг отаси қаерда? Болаларни боқишга у масъул эмасми? Нима учун бегона одам бу масъулиятни ўз бўйнига олиши керак?», – савол бердим эримга. Ахир хотинликка олмасдан ҳам моддий ёрдам бериш мумкин-ку?
Эримнинг иккинчи хотини бўлишини ўзимга сиғдира олмасдим. Эримни бошқа аёл билан бўлишмоқлик. Унинг муҳаббатини, кулгусини, меҳрини бўлишмоқлик. Биргина бу хақда ўйлашнинг ўзи оғир эди. Унинг учун шунча ҳаракат қилиб турганимда, наҳот, менга кундошни раво кўрса? Ахир эрим учун умр йўлдоши, маҳбубаси, болларининг онаси, уйининг бекаси бўлсам. У бўлса иккинчи хотинга уйланиб, мени ёмон хотин дея камситмоқчими?!
Йўқ, икки дунёда ҳам кундошни қабул қилмайман. Агар у бу уйга келса, демак, мен кетаман. Қисқа ва лўнда. Агар эрим турмушимизни, фарзандларимизнинг ҳаётини бошқа аёлга алишмоқчи бўлса, майли. Лекин менинг иштирокимсиз.
http://muslimaat.uz/ikki-ayol-taqdiri/
muslimaat.uz