Саудия Арабистонидаги Кабапўшнинг тайёрланиш жараёни
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Саудия Арабистонидаги Кабапўш – кисва  тикилувчи фабрика Япониядан келтириладиган янгича ускуналар билан жиҳозланади. Куни кеча ускуналардан бирини олиб келишди. «islam.az» нинг «Ислам для всех!» сайти маълумотларига таяниб, хабар беришича, янги ускуналар иш жараёнини бир неча баробар тезлаштиради. Чунки бу машиналар бир дақиқа ичида 1000 та чоккача тушира оладилар.

Мазкур фабрика нафақат кисва, балки Саудия Арабистони байроғи ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хоналари учун ёпинчиқ ҳам етказиб беради.

Фабрикада жами 140 та ишчи бўлиб, тикиш цехи, каштачилик цехи, кир ювиш ҳамда автоматлаштирилган ва қўлда тикиш бўлимларидан иборатдир.

Кабапўш ҳар йили зулҳижжа ойининг тўққизинчи кунида алмаштирилади. Ундан аввал эса муқаддас  Кабани ювиш жараёни амалга оширилади.

http://islam.az/news/a-23088.html

сайтидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Хотинини қайғули, хафа ҳолда кўрса, унга раҳмшафқат кўрсатади, ҳол сўрайди, яхши сўзлар билан тасалли беради. давоми...

22:19 / 27.02.2023 2994
Салом бериш суннат бўлса, унга жавоб бериш фарзикифоядир. Яъни икки кишидан бири ёки жамоатдан бир киши давоми...

06:41 / 03.12.2016 12768
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Алҳамду лиллаҳи Роббил давоми...

10:03 / 23.02.2017 8260
Савол Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам оталаридан қачон етим қолганлар            Жавоб Расулуллоҳ давоми...

12:14 / 24.11.2017 3280