Қалб садоси – 4,5
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

                                  4

 О, сўз очмоқ оғир, ҳаёт – имтиҳон, Шайх олис юртларда юрди бир замон.   Бироқ олисларда кечирганда кун, Равнақ сўрди фақат Ватан, халқ учун.   Фақат шукур айтиб Парвардигорга. Талпиниб яшади она диёрга.   Ниҳоят, орқада қолди у кунлар, Ватанни қўмсабон ўтказган тунлар.   Қайтиб келди устоз юртга ниҳоят, Яна бўлди иши рушди хидоят.   Олисда ҳис этган Ватан қадрини, Булбул англагандек чаман қадрини!   Мовароунннаҳр аро солиб донг, Эзгу ишга машғул бўлди шому тонг.   Борки қалб қўрини илмга берди, Маърифат баҳридан жавоҳир терди.   Боқийга муҳрлаб эзгу номини, Эл қалбига тутди Ҳақ каломини.   5   Камина ҳам кўп бор бўлганман йўлдош, Андижон, Хоразмда сафардош, ёндош.   Таърифлаб ўқидим шеърим неча бор, Эсласам, кўзда ёш, дилда ифтихор.   Муфассал гапирсам, бўлур чўнг достон, Йўқ эрди устоздек олий нуктадон.   Тангрим ёрлақаган олим эди ул, Хосу ом ичида обрўли, маъқул.   Энди эслаш қолди мендек мухлисга, Армонда қолдириб кетди олисга.   Абдуманноб тақсир назарин топди, Шайхимга эҳтиром тўнини ёпди.

Абдулаҳад қори Шаҳрихоний

Мавзуга оид мақолалар
Ҳақиқат шуки, албатта, тарбия фандир. Наинки фан, балки маҳоратдир. Келинг, азизларим, инсониятни қутқаришда давоми...

20:18 / 29.12.2016 3613
Ҳа, бизнинг муқаддас динимиз Исломда илм ўрганиш, айниқса, Аллоҳ таолонинг китоби бўлмиш Қуръони Каримни давоми...

16:59 / 26.03.2019 5971
      Ассалому алайкум   Сайтимизнинг азиз мухлисалари, барчаларингизни Саййидимиз сарвари коинотнинг давоми...

20:55 / 20.03.2017 5387
embedhttpswww.youtube.comwatchvx8NwlxARNowembed

17:17 / 01.05.2018 3674