Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
6
Издошлар, шогирдлар юлдуздек бесон, Устоз эди ул зот доно, меҳрибон. Барини санашга саноқ етарми, Миллион саҳфада мадҳи битарми? Шогирдлар дилида чексиз садоқат, Устоз дуолари шаксиз ижобат. Абдуҳаким қори шогирди хосдир, Қалбида устозга тоғдек ихлосдир. Хизматда қойиму ҳурматда тенгсиз, Сидқу ихлос аро ягона-ёлғиз. Фахр этар устоз-ла токи қиёмат, Мана бу шогирдлик, ихлос-итоат! Абдуҳаким қори каби шогирд кам, Бир сифати қолур бирини айтсам! Ўттиз беш йил устоз этагин тутди, Демак, назар топди, муродга етди. Абдусамад бордир Марғилон аро, Шайх ҳазрат номини тутмиш жон аро! Абдумажиднинг-да эътибори зўр, Устоз ўгитидан юрагида қўр! Яна Жалолиддин ихлосда аъло, Назар солган эди унга ҳам пешво. Абдували қори Фарғона ўғли, Ҳазрат ихлосманди, юраги чўғли. Орифхон ҳожини билмайдиган кам, Андижон мулкида эрди муҳтарам. Қадрдон Одилхон эшон қалби соф, Дилда Шайх ҳазратга ихлос, эътироф. Бирор тадбири йўқ, чун шайх келмаса, Маърузаларидан давра тўлмаса. Намангон мулкида Довудхон тўрам, Устозга меҳрини чоғлаган бирам. Ҳар бир китобини суртиб кўзига Жонини тикмоққа шайдир сўзига. Бу бир юрт ичида бир оз саноқдир, Асли ихлосмандлар қумдан мўлроқдир. Анвар қоримда хам юксак иқтидор, Устоз номин мудом этадир такрор. Ўғли Исмоилхон эслаб субҳу шом, Бузруквор ишини этур бардавом. Мухаммад Аминдир жигар пораси, Айрилиқ захмига йўқдир чораси. Олис хорижда ҳам мухлис саноқсиз, Устозим, деганлар ҳадсиз, адоқсиз. Барининг кўзида бугун тўла ёш, Қоронғуда қолиб, ботгандек қуёш Тасалли изларлар юракларига, Эзгулик вобаста тилакларига. Ҳасан-Ҳусан қорилар топиб эътибор, Устозга бир муддат бўлдилар дастёр. Хуллас, кимки билса устозни бу кун, Дийдор соғинчи-ла қалблари маҳзун.Абдулаҳад Шаҳрихоний