Саудия Арабистонига илк зиёратчилар ташриф буюришди
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ҳаж амалини бажариш мақсадида Саудия Арабистонига Осиё мамлакатларидан илк зиёратчилар ташриф буюришни бошладилар. Жидда аэропортига Малазия, Бангладеш, Покистон ва Жанубий Африка мамлакатлари самолётлари қўнган.
Бу йилги ҳаж амалини бажаришга Малазиядан мўлжалланган умумий 22 300 зиёратчилардан 450 нафари келиб бўлишган. Шунингдек, 71 684 га яқин покистонлик мусулмонлар Исломнинг бешинчи устунини бажаришга келиши кўзда тутилган.
Покистоннинг бош консули Офтоб Хохер 150 нафар ватандошларини Мадина аэропортида кутиб олди. Жами бу йил Саудия Арабистони 143 368 покистонлик зиёратчиларни кутиб олади. 17 сентябрда улардан охиргилари келишади.
Саудия Арабистони Осиёдаги яна бир мамлакат – Бангладешдан 428 кишидан иборат биринчи гуруҳ зиёратчиларни шу мамлакатнинг элчиси ҳамда бош консули кутиб олдилар. «ансар.ру» нинг хабар беришича, бу йил Бангладешдан 101 758 киши хаж амалини бажариш учун ташриф буюришади.
Манба: « Ислам и семья.сом»
Жаҳолат разолат омили
Муқаддас Ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва
давоми...
07:57 / 17.03.2017
7129
Ибн Дақиқ алИйд раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларВафот этган бир дўстимни тушимда кўрдим. У менгаquotҚабрда
давоми...
00:51 / 11.03.2023
5419
gallery linkfile ids4878,4879,4880,4881,4883,4884,4885,4886,4887,4888,4889,4890,4891,4892,4893,4894,4895,4904,4905,4906,4907,4908,4909,4910,4911
20:06 / 04.04.2015
10807
Бу дунёда ажойиботлар кўп, лекин кўз кўриши мумкин бўлган энг ажойиб ва ҳайратланарли нарса шуки, сен
давоми...
19:16 / 28.02.2017
6432