Нима учун Ислом динида аввал онага яхшилик қилишга буюрилади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Нима учун Ислом динида аввал онага яхшилик қилишга буюрилади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Бу маънонинг келиб чиқишига, яъни аввал онага, кейин отага яхшилик қилиш, яна ҳам бошқача қилиб айтганда, ота-онага яхшилик қилиш жараёнида онани олдинга ўтказиш жорий бўлишига Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламни машҳур ҳадислари сабаб бўлган.

 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир одам келиб:

«Кимга яхшилик қилай?» деб сўради.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Онангга», дедилар.

Ҳалиги сўровчи иккинчи бор сўраганда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Онангга» дедилар.

Учинчи марта сўраганда ҳам «Онангга» дейдилар ва тўртинчисида «отангга» дейдилар.

Нега онани олдинга суриб кейин отанга дедилар?

Бу маънони тушунтириш учун уламоларимиз шундай фикрни айтишадики: «Фарзанднинг дунёга келишида, уни мурғаклигидан тарбиялаб-боқиб катта қилишида отадан кўра онанинг хизматлари, машаққатлари кўп бўлади.

Ҳомила пайдо бўлишига ота-она сабаб бўлса ҳам, ота кўпроқ ҳузур-ҳаловат юзасидан бу ишга аралашади. Лекин она тўққиз ой давомида болани қорнида кўтариб юриши, ҳомила сабабидан заиф ҳол бўлиши, кўнгли айниб, боши айланиши, ҳомилани кўтариб юриши билан бирга ўзининг жисмидан уни озиқлантириши ва яна бошқа катта ва улкан машаққатларни айнан оналар бошидан кечиришади.

Шундан сўнг фарзанднинг туғилиш жараёни ҳам оналар учун катта имтиҳон, ўлимни бўйнига олиб туриб бола туғишга рози бўлгани мана шу пайтда кўрилади.

Бола туғилгандан кейин ҳам ота нафақа топиб бериш билан кифояланади. Лекин болани ювиб тараш, эмизиш, озиқ-овқат бериш, йиғиларига чидаб уни юпатиш, кечалари ухламасдан қараб чиқиш каби жуда кўп ва машаққатли ишларни айнан оналар бажаришади.

Ана шу эътибордан оналарни улуғлаб, оталардан устун қўйиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта «Онангга яхшилик қил» деганлар.

Кейин тўртинчисида «Отангга яхшилик қил» деганлари шундан тушуниб олинади. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
islom.uz порталининг 10 йиллиги

02:35 / 20.11.2014 2868
  Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ  Яқиндагина ишдан қайтдим ва бирикки сатр бўлсада ёзишга қарор қилдим. Кеча ёзадиган аҳволда эмас эдим. Ишдан давоми...

19:48 / 02.02.2017 8262
Онамнинг айтишларича, болалигимда ҳам худди ҳозиргидек қизиқувчан, кўп савол берадиган, бир нарсани охирига етмагунча ҳаракат қилаверадиган қайсар қизалоқ давоми...

08:18 / 23.02.2019 2940
Яхшилик қил, дeнгизга от Жунайд Бағдодий ҳазратлари денгиз соҳилида кезар эканлар, бир мажусий кўпгина емозуқа олиб, денгизга, балиқларга ташларди. Буни кўрган давоми...

01:10 / 04.03.2017 5389