Бисерли гўзал қайин дарахти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гўзал қайин дарахти ҳар қандай интерьерга мос келади. Унинг ажойиб нозик шохлари кўзни қувонтиради.

Бунинг учун бизга сим, елим, гипс, сув, чўтка, бўёқ (оқ ва қора), идиш (дарахтни ўтқазиш учун), мох, бисер тошлари керак бўлади.

1. Шох ясаймиз. Симга бисер ўтказамиз, қанча кўп бўлса, шунча яхши (масалан, 30-40 г). 3 см сим қолдириб, илмоқ ҳосил қиламиз ва 3 донадан бисер ўтказиб, 5 та ҳалқа ҳосил қиламиз. Ҳалқалар оралиғи, тахминан, 5 см дан бўлади. Симнинг бўш қолган жойи билан ҳалқаларни шохга ўраб чиқамиз. Яна 5 та шундай ҳалқа ҳосил қилиб, шохнинг иккинчи томонига ўраб чиқамиз. Натижада бизда икки томонлама шох ҳосил бўлади. Шохнинг пастки қисмига яна шундай 5 та ҳалқа ўрнатамиз. Ваҳоланки, биз дарахт ясаётган эканмиз, ўлчамларда ўта аниқлик бўлиши керак эмас, чунки дарахт шохлари ўз-ўзи билан бетакрор. Масалан, 3 ўлчам 5 ҳалқадан, 7 ҳалқадан, 9 ҳалқадан. Дарахтга ўраб ёпиштирилаётганда ҳар хил ўлчамларда қилингани маъқул.

 2. 55-60 та шохча қилиб, йўғонроқ симдан каркас ясаймиз. Уч бўлак симни (10 см, 6см, 3см) биргаликда ўраб, дарахт оёғини ва асосий шохларини ҳосил қиламиз. Унга шохчаларни ёпиштириб, ўраб чиқамиз.

 

3. Идишга гипс солиб, устидан сув қуямиз. Аралашма суюқ сметана каби бўлиши керак. Аралашма тезда қотиш хусусиятига эга эканлиги сабабли, дарахтни тезда ликопчага ўтқазишни маслаҳат берамиз.

4. 15 дақиқа чамаси ўтгандан сўнг гипс ҳамда елимдан иборат аралашма тайёрлаймиз (1 гипсга / 1 та елим), қуюқ сметана консистенциясида. У ҳам ўз навбатида, тез қотиш хусусиятига эга. Чўтканинг охирги учи билан аралашмани дарахт танасига пастдан юқорига суртиб чиқамиз. Ишни тугатиб, дарахтимизни бир неча соатга қўйиб қўямиз.

5. Дарахтимизнинг танасини олдин оқ рангга, кейин қора рангга бўяб чиқамиз. Оқ ранг билан бутун танани, қора ранг билан эса чўтканинг учини сал-сал теккизиб, бўяб чиқамиз.

6. Безатиш қисми. Энди бу ёғи ўзингизнинг фантазиянгизга ҳамда қобилиятингизга боғлиқ. Мох, тошлар ва бисердан фойдаланиш мумкин. Буларнинг барчасини елимга ёпиштириб, бисер ва тошларни ялтироқ лак билан суртиб чиқамиз.

Мавзуга оид мақолалар
Эрон томонидан Америка кино академиясининг нуфузли мукофоти «Оскар»га, «Чет тилидаги энг яхши фильм» давоми...

13:17 / 16.02.2017 4309
Испаниянинг Олий суди Каталониянинг Лерида шаҳрида жамоат жойларида мусулмон аёлларнинг паранжида давоми...

19:16 / 21.12.2016 2618
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ниҳоятда тақволи, обида, ўта ҳаёли, покиза нафс, олиймақом аёл эдилар. У зотнинг давоми...

01:29 / 02.03.2022 3711
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бу дунёда бизларни нозик давоми...

22:43 / 25.02.2017 5721