Тилла трос тақиш

19:00 / 09.04.2017 | Савол | 857
Ассалому алайкум! Тилла занжир ёки тросс тақса охиратда “илон бўлиб бўғади” деб эшитганман. Шу хусусда маслаҳат берсангиз. Жавобингиз учун миннатдорман. Тақиш мумкинми ёки мумкин эмасми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Бу бўлмаган гап. Аёллар учун рухсат берилган. Агар нисобга етган бўлса, закотини чиқариб қўйса бўлди. Валлоҳу аълам!.