Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Бачадонда ҳомилани маън қилувчи восита бўлса, ҳайзни 10-кунидан кейин намозимни ўқисам бўладими? Мен ҳомилани ман қилувчи восита бўлса, 10-кундан кейин ҳам ҳайз ҳисобланади деб ўқиган эдим. Тўғри тушунганманми аниқ билмадим, баъзида менда 12-13 кун ҳам бўлади. Аввалдан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳайзнинг энг кўпи ўн кун. Ҳайз ҳеч қачон ўн кундан ортиқ келмайди. Ўн кундан ортиғи истиҳоза ҳисобланади. Ҳомилани ман қилувчи восита сабабли ҳайз кунлари кўпайса, бу кунлар ҳам ҳайз ҳукмига киради, аммо шунда ҳам ўн кундан ортгани истиҳоза бўлади. Валлоҳу аълам