қулоқнинг гаранг бўлиши
13:14 / 10.04.2017 |
Савол |
1529
Ассалому алайкум! Аллоҳ рози бўлсин сиздан, менда 2 кун аввал ўзидан ўзи оёғимдан танамгача музлаб кeлиб, кўйним айниб, қулоқларим гаранг бўлиб, кўзимга хeч нима кўринмай, юрагим тeз уриб, титроқ босди. Нега бундай бўлди? Маслаҳат берсангиз
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Бу ҳолат одатда артериал қон босимнинг кескин пасайишида, камқонликда, вестибуляр қон айланиш етишмовчилигида қайд этилади. Сизга умумий қон таҳлили, невролог кўригини тавсия этамиз. Ҳолатингизга бефарқлик қилманг. Асоратларни даволаш анчайин мушкуллиги маълум, шу сабаб олдини олганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!.