Ёлғон билан уйланиш

02:06 / 04.06.2020 | Zebiniso Begmatova Shokirjon qizi | 608
Ассалому алайкум! Эркак киши уйланаётганда бўлажак аёлидан бошқа аёлдан фарзанди борлигини яшириши гуноҳми? Ва бу эркакка нисбатан қандайдир жазо борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Яшириши гуноҳ. Чунки аёл унга турмушга чиқаётганида бундай нарсалардан хабар топиши керак. Жазоси эса, бу каби инсонлар ишончсиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам!