Ассалому алайкум! Мeн таблeтка ва уколларга маълум миқдорда кўкнори моддаси қўшилади, дeб эшитгандим. Шу тўғрими? Буларни ичиш ёки олиш мумкинми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Нотўғри. ”Таблетка ва уколлар” деб ёзганингиз жуда кенг кўламни қамраб олади. Ҳар бир препаратнинг таркиби махсус фармакологик қўмитада тасдиқдан ўтади. Айнан қайси дорини билмоқни истасангиз галдаги саволни аниқ дори номи билан йўллаганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!.