Бир нечта саволлар

22:05 / 10.04.2017 | Савол | 1295
Ассалому алайкум! Мени бир нечта саволарим бор эди.
1. Роза тугаганидан сунг 6 кун тутиш керак экан, бу иш бидъат эмасми?
2. Вафот этган одамнинг расмини телефон фонига қўйса ўлган одам “қийналади” деб эшитдим, шундайми?
3. Уйда одамнинг катта расм (портрет)и бўлса уйга фаришталар кирмайдими?
4. Таҳорат олган ҳолда кўринмайдиган (бесцветный) лак сурса бўладими?
Шу саволларимга ойдинлик киритиб берсангиз. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Аллоҳ рози бўлсин
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом!
Хизматимизнинг шартига биноан саволларни бир донадан бериш керак.
1. Рамазон ойидан кейинги ой, Шаввол ойида олти кун рўза тутиш айни суннат, бидъат эмас.
Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
2. Шариатда бундай гап йўқ.
3. Суратлар бор уйга фаришталар кирмайди.
4. Қўйган лакингиз тирноқ устини қоплаб сув ўтказмайди. Шу сабаб жоиз эмас. Валлоҳу аълам!.