Ҳайз ҳолатида баъзи амаллар

10:00 / 07.06.2020 | Shokhrukh Erkinov | 804
Ассалому алайкум! Бир китобдан ҳайз кўрган кунларда тирноқ олиш ва қўл ости тукларини териш макруҳ деб ўқиган эдим. Бу қанчалар тўғри маълумот?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жунуб ҳолда тирноқ олиш, тукларни тозалаш макруҳдир («Оламгирия»).
Юқоридаги матндан мутлақ, яъни макруҳи таҳримийлик тушунилади. Лекин қариналар (яъни бир ҳукмга далолат қилувчи омиллар) орқали макруҳи танзиҳийлик англанади. Афзали пок бўлиб олишдир. Валлоҳу аълам!