Ассалому алайкум! Ҳурматли мўъмин ва мўъминалар! Сиз бу сайтга киришдан олдин сайт қонун қоидалари билан танишмисиз ёки шундай кириб кетаверганмисиз? Сайтда қоида шундай “фақат битта савол берилади” ва агар саволингизга жуда қизиқаётган бўлсангиз жавобини янада тезроқ билишни истасангиз “Излаш” хизмати деб катта қилиб ёзилган ёзув сайтда турибди. Шу ерга саволингизни сарлавҳа қилиб ёзиб кўринг, изланг. Бу сайтнинг фаолияти кечирасизу кеча ёки бир соат олдин бошланиб йўлга қўйилмаган. Бу сайт мўъмин ва мўъминалар учун жуда аввалдан ташкил қилиниб мана ҳозиргача беминнат хизмат қиляпти ва унутманг бу сайтда фақат неча йиллик изланишлар билан, неча йиллик заҳматли ҳаракатлар билан илм олган олима ва мутахассислар бор. Озгина уялинг саволингизни ёзишдан олдин “Далил келтиринг” дейишдан. Ҳар битта саволга ҳам диний, ҳам дунёвий атрофлича кўз билан қараб жавоб берилади. Айниқса, диний савол берувчилар сиз бу савол билан мурожаат қилишингиз бироз уятли. Бу сайт ходимлари аёл кишилар, уларни ҳам оиласи ва қилиши керак бўладиган ибодатлари бор. Ҳозирги мана шундай синовли ва албатта таҳликали ҳолатда ҳамма уйда ва албатта дам оляпти. Лекин бу сайт ходимлари сайт фаолиятини тўхтатмади. Улар биз мўмина, мўмин биродарлари учун шу ҳолатда ҳам иш билан бандлар. Шундай экан “Далил келтиринг”, “исботланг” ва ҳакозолар ўринсиз ва жуда “ортиқча”. Ахир ўйлаб кўрмайсизми “бу гапим уларни кўнглига оғир ботиши мумкин” деб. Шунинг учун бундай етук мутахассис ва олималаримизга ишонинг. Ва албатта сайтдаги кенг имкониятларни яхшилаб ўрганинг! Айниса “ИЗЛАШ” хизматини. Бермоқчи бўлган саволларингиз албатта “излаш хизмати”да мавжуд. Сиздан озгина эътибор ва ҳаракат талаб қилинади холос. Озгина эътиборли бўлинг биродарлар! Устоз, сиздан ва жамики сайт ходимлари, мутахассисларидан Аллоҳ рози бўлсин. Шу ҳолатда ҳам фаолиятни тўхтатмай беминнат хизмат қилаётганларингиз учун сизга ташаккур!
– Ва алайкум ассалом! Яшанг! Аллоҳ ажрингизни берсин!