Бола кимнинг қармоғида қолиши керак?

09:43 / 07.06.2020 | Dilbar | 547
Ассалому алайкум! Аёл киши турмушдан ажраган бўлса, ундан бир дона фарзанди (қизи) бўлса, иккинчи турмушга чиқаётканда шу фарзандини ўзи билан олиб кетгани яхшими ёки ота уйида қолдирганими? Ота-онаси бу қизалоқ биз билан қолаверсин деб турган ҳолатда нима қилгани яхши?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қиз болага қаерда яхши бўлса, ўша ерда бўлгани афзал.  Валлоҳу аълам!