Азон вақтида

11:15 / 07.06.2020 | Charos | 551
Ассалому алайкум! Азон эшитган инсон шу заҳотиёқ намоз ўқиса бўладими, яъни азон тугамасдан туриб ёки азон тугагандан кейин ўқиши керакми? Агар мумкин бўлмаса ва бу ҳақида билмасдан намоз ўқиган бўлса, у ҳолда нима қилиш керак? Шу пайтгача ўқиган намозлари қабул бўлмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Суннатга кўра аввал азонни эшитилади, унинг лафзаларини муаззиндан кейин такрорланади, унга истижобат қилинади. Азондан кейин дуо қилинади. Иқомадан кейин намоз ўқилади. Азон кириши билан намоз ўқиса, намоз дуруст бўлади, чунки намоз вақти кирган бўлади. Аммо айтилган суннатларни тарк қилинган бўлади.  Валлоҳу аълам!