Ассалому алайкум! Баъзи уламоларнинг шукр саждасини ҳар намоздан кейин қилиш керак деган ёзувларига кўзим тушди. Ва шу билан бирга шукр сажда ҳар доим қилиб бўлмаслиги ҳақида ҳам бошқаларнинг фикрини кўрдим. Бу саждани ҳар бир намоз охирида қилса бўладими? Ёки ҳар намоздан кейин сажда қилишимиз мумкинми? Айнан у шукр саждаси бўладими? Бу билан гуноҳкор бўлиб қолмаймизми? Баъзиларнинг намоздан кейин сажда қилишига гувоҳ бўлганман.
– Ва алайкум ассалом! Доимий шундай қилиш макрух. Чунки уни кўрганлар шундай қилиш керак экан ёки суннат деб ўйлаб қолишади. Аслида ҳадис ва суннатда йўқ. Валлоҳу аълам!