Қарғаш

01:50 / 07.06.2020 | Dilmurod | 473
Ассалому алайкум! Қайнотам жуда оғир феълли одам. Ҳатто қайнонам ҳам безиллаб қолганлар. 3ярим ёшли ўғлим бор. Додасини этганини қилмаганига ўтган сафар юзига ургандилар жаҳлимни зўрға босгандим. Бу сафар яна ўтирганларида орқаларида ётганди “қоч ғашимга тегяпсан” деб уришдилар. Қочмаган эди оёғига тепдилар, ўғлимнинг оёғи деворга тегиб йиғлаб юборди. Жоним ачишиб кетди, жаҳл устида “илоҳим шунақа болага зор бўлинг” деб чиқиб кетдим. Бу қарғашга кирадими? Гуноҳкор бўлиб қолмадимми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, қарғишга киради. Қайинотангизнинг қилган иши нотўғри албатта. Лекин нотўғри ишга нотўғри иш билан жавоб қилмаслик керак. ундан кўра бундай қилмасликни илтимос қилишингиз, хафа бўлаётганингизни изҳор қилишингиз, бундан эрингизга шикоят қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: يَا مَعْشَرَ النِّسَاءِ تَصَدَّقْنَ وَأَكْثِرْنَ الْاِسْتِغْفَارَ، فَإِنِّي رَأَيْتُكُنَّ أَكْثَرَ أَهْلِ النَّارِ فَقَالَتِ امْرَأَةٌ مِنْهُنَّ جَزْلَةٌ: وَمَا لَنَا يَا رَسُولَ اللهِ أَكْثَرَ أَهْلِ النَّارِ؟ قَالَ: تُكْثِرْنَ اللَّعْنَ وَتَكْفُرْنَ الْعَشِيرَ وَمَا رَأَيْتُ مِنْ نَاقِصَاتِ عَقْلٍ وَدِينٍ أَغْلَبَ لِذِي لُبٍّ مِنْكُنَّ قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، وَمَا نُقْصَانُ الْعَقْلِ وَالدِّينِ؟ قَالَ: أَمَّا نُقْصَانُ الْعَقْلِ فَشَهَادَةُ امْرَأَتَيْنِ تَعْدِلُ شَهَادَةَ رَجُلٍ فَهَذَا نُقْصَانُ الْعَقْلِ، وَتَمْكُثُ اللَّيَالِيَ مَا تُصَلِّي وَتُفْطِرُ فِي رَمَضَانَ فَهَذَا نُقْصَانُ الدِّينِ. وَعِبَارَةُ الْبُخَارِيِّ: أَلَيْسَ إِذَا حَاضَتْ لَمْ تُصَلِّ وَلَمْ تَصُمْ؟ قُلْنَ: بَلَى قَالَ: فَذَلِكَ مِنْ نُقْصَانِ دِينِهَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

17. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар. Албатта, мен сизнинг дўзах аҳлининг кўпи эканлигингизни кўрдим», дедилар. Улардан бир гапга уста аёл:

«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга не бўлдики, дўзах аҳлининг кўпи эканмиз?» деди.

«Лаънатни кўпайтирасиз, эрга куфр келтирасиз. Сизга ўхшаган ақли ва дини ноқисларнинг ақл эгаси устидан ғолиб бўлишини кўрмадим», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, ақл ва диннинг нуқсони нимадир?» деди.

«Ақлнинг нуқсони – икки аёлнинг гувоҳлиги бир эркакнинг гувоҳлигига тўғри келади. Бу ақлнинг нуқсонидир. Аёл бир неча кунларни намоз ўқимай ўтказади ва Рамазонда рўза тутмайди. Бу диннинг нуқсонидир», дедилар».

Бухорийнинг иборасида:

«Ҳайз кўрган пайтида намоз ўқимай, рўза тутмай қўядими?» дедилар.

«Худди шундай», дейишди.

«Бу диннинг нуқсонидир», дедилар» шаклида келган.

Бешовлари ривоят қилишган.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Лаънатни кўпайтирасиз, эрга куфр келтирасиз», дедилар.

Яъни, қарғишни кўпайтирганингиз учун, эрларингизга нисбатан ёмон муомалада бўлганингиз учун шу аҳволга тушасиз, дедилар. Бунда, албатта, мўмина, муслима аёллар учун қарғишдан четланиш ва эрнинг розилигини олишга уринишга тарғиб бор. Айниқса, эр билан бўладиган муомаладаги хатолар кўп ва нозик бўлганлиги учун Пай­ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшимча қилиб:

«Сизга ўхшаган ақли ва дини ноқисларнинг ақл эгаси устидан ғолиб бўлишини кўрмадим», дедилар».

Яъни, ўзингиз ақли ва дини ноқис бўла туриб, ақл эгаси бўлган эркакдан ғолиб келиш учун уринганингиз қизиқ, дейилган. Бу жойда ҳам саҳобиялар аввалгидек одоб-ахлоқ намуналарини кўрсатдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган гапларига бутунлай таслим бўлдилар, уни чин дилдан қабул қилдилар. Шу билан бирга, билиб қўйиш учун савол ҳам бердилар:

(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан )

 Валлоҳу аълам!