Аёллар намози

11:37 / 07.06.2020 | Maftuna Olimova | 688
Ассалому алайкум! Намоз ўқиган одамни рукуъ ҳолатида бели 90°С бўлиши керак деб эшитдим, аммо “Мен ҳам намоз ўқийман” китобда аёллар тиззасини салгина букиб, рукуъ қилиши кўрсатилган. Қайсиниси тўғри?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маълумки намоз ўқиганда аёлларнинг ҳолати эркакларникидан кўра фарқлироқ бўлади. Умумий қоида, аёлларнинг намоздаги ҳаолатлари сатрлироқ бўлиши керак. шу сабаб рукуъда эркаклар каби эгилишлари шарт эмас. маърузада эркакларга хос гапни эшитгансиз. Суратдаги ҳолат аёлларга тегишли.  Валлоҳу аълам!