Азон

02:55 / 07.06.2020 | Mohinur | 440
Ассалому алайкум! Бола туғилгандан кейин азон айтиш керакми ёки киндиги тушиб чўмилтириб, кейин азон айтиладими? Бола туғилганда нажосат қони тегади баданига, шунинг учун болани киндиги тушиб чўмилтиргандан кейин азон айтилади деб эшитдим.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Азон айтиш учун болани чўмилтириш шарт эмас. Қулоғига кирган илк нарса азон бўлгани яхши. Шу сабаб азонни тезроқ айтиш керак.  Валлоҳу аълам!