Ассалому алайкум! Турмушимга 9 йил бўлди. Аллоҳга шукур 3 боланинг онасиман. Мана 2 ой бўлдики турмуш ўртоғимнинг 3-марта қилган хиёнатлари ҳақида билиб қолдим. Олдингиларида сабр орқали чиқиб кетган эдим. Бу сафаргиси оғир зарба бўлди. У ибодатдаги ҳижобли қиз экан. 3 йилдан бери бирга юриб, аҳду паймон қилишган, кизнинг онаси ҳам никоҳга рози экан. Мен бунга норозилик билдирдим чунки бу зино! Хўжайнимларга “у қизни ёки бизни оилани танланг” дегандим ҳамма нарсаларини йиғиштириб, уйни ташлаб кетдилар. Мен уларга “Аллоҳни омонатиман” десам. “Мен ўз ҳуқуқимдан фойдаландим сен рози бўлмай, гуноҳкор бўлдинг. Сендан қутилганимга шукур. Адвокатга бордим ажрашамиз”, деб ранжитиб, дилозорлик қилмоқдалар. Менга маслахат беринг нима қилай? Ростдан ҳам гуноҳкормани? Жавобингизни интиқлик билан кутаман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Авваламбор бир нарсада огоҳлантирмоқчиман. Бировни зинода айблашга эҳтиёт бўлиш керак. Чунки ноҳақ айбланса, гуноҳи кабира бўлади.
Бундай масалалар хатлашиш орқали ҳал бўлиши мушкул масалалар. Имкон қадар суҳбатлашиш, икки томоннинг ҳозир бўлиши лозим.
Албатта бундай ҳолатлар аёл киши учун ўта таъсирли, аммо мўмина муслималар бундай нарсаларни жанжал билан эмас, ақл ва вазминлик билан ҳал қилишлари керак. Валлоҳу аълам!.