Ассалому алайкум! Қиз ва йигит кишини илк учрашувида ҳоли қолиб бўлмаслиги, яъни 3-одам қизнинг маҳрами бўлиши кераклиги ҳақида ўқиган эдим. Лекин мени холам ва аммам узоқда туришади, укам ва акам куни бўйи ишда бўлишади. Шу боис қўшнимнинг қизи 3-одам бўлиб ўтириши жоизми ёки маҳрамим бўлиши шартми?
– Ва алайкум ассалом! Маҳрам бўлиши шарт эмас. Балоғатга етган учинчи одам бўлса бўлди. Валлоҳу аълам!