Рўза вақтида ҳайз келиб қолса

08:30 / 11.04.2017 | Савол | 2481

Ассалому алайкум! Аёлим рўзадор ҳолида кундузи ҳайз кўриб қолди. Бу вазиятда рўзасини очиб, таомланса бўладими ёки шу кунги рўзасини охиригача тутадими? Жавоб учун раҳмат

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Рўза оғиз аёлнинг ҳайзи келиб қолса, рўзаси очилади. Ўзи шундоқ ҳам рўзаси очилади, уни қайта очишга эҳтиёж йўқ. Ўша пайтдан бошлаб ейиш ва ичиш жоиз. Шомни кутиши шарт эмас.  Валлоҳу аълам!