Саждаи саҳф

02:12 / 07.06.2020 | Hamrohon | 388
Ассалому алайкум! Агар пешин намозини 4 ракъат суннатда саждаи саҳв вожиб бўлиб қолса, шу 4 ракъат суннатни охирида саждаи саҳв қиладими ёки 4 ракъат фарз ва 2 ракъат суннатни ҳам ўқиб бўлиб саждаи саҳв қиладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Тўрт ракъат суннати охирида саждаи саҳв қилинади. Сажда саҳв ўрни унутиш ҳосил бўлган ўша намознинг охирги ўтиришидаги ташаҳуддан кейиндир.  Валлоҳу аълам!