Ассалому алайкум! Ҳар фарз намозларидан кейин “Оятал курсий”ни ўқилса жаннатдан фақат ўлим тўсиб туришини биламиз. Қазо намозлари ҳам шунга кирадими? 3, 4 та қазо намозини ўқигач охирида “Оятал курсий”ни ўқисак бўладими ё ҳар бирида алоҳида ўқиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Қазо намозлари ҳам шунга киради. Қазо ҳам адо кабидир. 3, 4 та намоздан кейин битта қилиб ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!