1кунда айтиш деганда қайси вақтни ҳисобга оламиз?

12:06 / 07.06.2020 | Munisaxon | 528
Ассалому алайкум! 1 кунда 100марта саловат айтишни йўлга қўйгандим. Шунга ўхшаш зикрларни 1кунда айтиш деганда қайси вақтни ҳисобга оламиз? Шомдан шомгачами ёки эрталаб уйғонгандан кечқурун уйқуга ётгунчами?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Зикрлар учун энг афзал вақт тонг отганида ва қуёш ботганида, яъни бомдод ва шом намозларидан кейин.  Валлоҳу аълам!