Ассалому алайкум! Рамазон ойи муборак бўлсин. Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин. Қайнсинглим тирноққа зор. Агар мен унинг гапига кўра фарзанд туғиб берсам Аллоҳ берган тақдирга қарши бўладими? Бунинг ажри ва гуноҳи қандай бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тақдирга қаршилик йўқ, ихтиёр ўзингизда. Яхшиликни ният қилиб берсангиз, савоб бўлади албатта. Лекин етимнинг бошини силаган кўпроқ савобдир. Валлоҳу аълам!.