Маҳрам

15:56 / 10.06.2020 | Hamrohon | 434
Ассалому алайкум! Қиз бола амаки, тоға, уларнинг ўғиллари, хола, амманинг ўғиллари билан қариндошлик юзасидан қўл бериб сўрашса бўладими. Иложи борича қўл бермасликқа ҳаракат қиламан, лекин шундай вазиятлар бўлади улар биринчи бўлиб сўрашгани қўл узатади. Мажбур бўлиб қоламан қўл бериб сўрашгани. Қўл узатилмаса улар ҳижолат бўлиб қолади. Бундай вазиятда нима қилиш керак?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қизбола учун амаки ва тоғаси маҳрамдир, қўл бериб сўрашиш ножоиз бўлмайди. Аммо уларнинг ўғиллари, амма ва холаларнинг ўғиллари номаҳрам. Улар билан қўл ушлашиш ножоиз.  Валлоҳу аълам!