Одам ичида одамлар бўлиши ростми?

13:16 / 07.06.2020 | Dilfuza | 970
Ассалому алайкум! Менинг онам ичларида одамлари борлигини, ўша одамлари онамни турли хавф-хатардан асрашини, бўлажак воқеалардан хабардор этишини айтадилар. Ҳар чоршанба, пайшанба ва шанба кунлари шомдан аввал улар учун дастурхон ёзадилар. Дастурхонга ичида суви ва тангаси бўлган коса қўйиб, Аллоҳ нозил қилган оятларни ўқийдилар. Айтишларича, барака келтирармиш. Аслида онам 5 вақт намоз, тунлари бедор бўлиб таҳажжуд ўқийдилар. Онамни шу ишлари тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Фолбинлик” китобини ўқишни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!