Ассалому алайкум! Ҳар қандай илм Аллоҳ розилиги учун ўрганилар экан, масалан физиками, кимёми, астрономиями. Бу илмларни ўрганиш жараёнида Ҳақни топишлик мумкин экан. Масалан: астрономия илмини ўрганаётган инсон Аллоҳни мўҳжизалари ҳақида тафаккур қилади ва Ҳақни ҳақиқатни тушуниб етади. Мен инглиз тилини ўрганяпман, лекин Аллоҳ розилиги учун, Ўзини топишим учун бу илм тўғри келмаса керак деб ўйлаяпман. Инглиз тилини ўрганишда ҳам масалан, астрономия каби тафаккур қилиш мумкунми? Қандай қилиш мумкин ёки бошқа илмни ўрганайми? Ўз соҳамни Аллоҳ розилиги учун бажаришни хоҳлаяпман, лекин инглиз тили бўлганлиги учун қалбимдаги ниятимни моҳиятини тушунмаяпман. Илтимос, инглиз тили илмида ҳам Аллоҳни топиш мумкин бўлса, шуни тушунтириб берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Тил воситадир. Баъзи саҳобийлар бошқа тилларни билганлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун таржимонлик қилганлар. Даъват иши учун, Ислом динини етказиш учун тилнинг ўрни катта. Ислом маданияти гуллаб яшнаган даврларда тил ва таржима соҳаларига алоҳида эҳтибор қаратилган, бир қанча натижаларга эришилган. Валлоҳу аълам!