Ассалому алайкум! Намоз ўқишни энди бошлаган вақтларимда 30- порадан сура ёдлаб 20 та сурадан кўпроғини ёдлаганман. “Бақара” сурасининг фазилати, яъни қиёмат куни соябон бўлишини эшитганман. Шунга шу сурани ёдлаб юрибман. Бир йилдан ошди. Лекин ёдлашни 30- порадан бошлаб юқорига кетиш керак, самаралироқ бўлади деганларига нима қилишни билмай қолдим. “Бақара” сурасидан 90 оят ёдладим. Қайси йўлни тутай?
– Ва алайкум ассалом! Тажрибага кўра 29 ва 30 ни ёдлаб, кейин “Бақара”дан тушса яхши. Валлоҳу аълам!