Иккови ҳам жаннатга кирадими?

10:22 / 14.06.2020 | Umida | 576
Ассалому алайкум! Кимдир намозни эсини таниганидан кейин, яъни ўз вақтида ўқишни бошлаган бўлса. Бошқа бир киwи 20 ёки 23 ёшидан ўқишни бошлаган бўлса шу вақтни ичида гуноҳларини тушуниб етса ва уларни қилмай хаётини охиригача ибодатлар билан ўтказса, у хам жаннатга лойиқ бўладими? Олдинги қилган жуда кўп гуноҳларичи? У гуноҳлар учун қандай савол-жавоб бор? Бу ҳолатда ёшлигидан ибодатларни ўқиб келаётган савобга интилаётган инсон билан орасидаги фарқи қандай бўлади? Намозни кечроқ бошлаган бўлса ҳам, гуноҳлардан тийилаётган инсон ўзини жаннатга киришидан умид қилса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буларнинг барчасини Аллоҳ билади. Гуноҳни кечириш, гуноҳ учун азоблаш, бандани жаннат ё дўзахга дохил қилиш ёлғиз Аллоҳнинг иши. Банда эса ўз бурчларини адо қилиб бориши керак. Ҳеч бир банда хатодан холи эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир одам боласи кўп хато қилувчидир. Кўп хато қилувчиларнинг энг яхшиси кўп тавба қилувчилардир”, дея марҳамат қилганлар. Шу сабаб биз ўзимизга тавба қилиш ва истиғфор айтишни доимий вазифа қилмоғимиз даркор. Шунингдек, Аллоҳнинг раҳмати ва мағфиратидан умидвор бўлишимиз керак.  Валлоҳу аълам!